Қайдасан?!
Жон дўстим, шогирдим, укам Аҳмад Нафасовга
Кетдик десам, сўрамасдинг қайга деб,
Яқингами ёки узоқ жойга деб.
Бу дунё бир келди-кетди пойга деб,
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Ким ечади савол сендай билимли,
Ким тушунар мутойиба тилимни?
Териб бўлибмидинг ҳаёт гулингни,
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Хабар айтдинг мудом узоқ-яқиндан,
Содиқ эдинг яхши-ёмон чоғимдан.
Ақтиқларинг кутиб олиб Япондан,
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Сенда эди дўстлар гурунг мазмуни,
Соғинишиб йўйиб турар ҳазилинг,
Жаннат бўлгай энди борар манзилинг,
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Ўтар, келар қанча ёзлар, баҳорлар,
Унутмагай суҳбатингга хуморлар.
Қиёматга қолди энди дийдорлар
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Юриб эдинг бир орқайин тўлишиб,
Японларга бормоқчийдик ўнгишиб.
Юрар эдик узун-қисқа бўлишиб
Жон дўстим, сен, шогирд, укам, қайдасан?!
Турсунбой Абдуллаев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶