13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 803

Аҳмаджон НАФАСОВ

Аҳмаджон НАФАСОВ

2025 йил 21 июль куни таниқли шоир, ижодкор, педагог ва жамоат арбоби Аҳмаджон Нафасов 71 ёшида оламдан ўтди.

Унинг ҳаёт йўли илм ва маърифатга, адабиёт ва ижодиётга бўлган чексиз муҳаббатнинг ёрқин намунасидир.

Аҳмаджон Нафасов 1954 йилда Амударё туманининг Қизилчоли қишлоғида таваллуд топган. Мактабни тугатгач, 1971-1972 йилларда "Ўзбекистон" хўжалигида ишчи бўлиб фаолият юритган. 1973-1975 йилларда армия сафида хизмат қилган. Отаси – тажрибали ўқитувчи Нафас Жамғуровга ҳавас қилиб болалигидан китоб ўқишга, адабиётга меҳр қўйган Аҳмаджон Нафасов 1975 йилда Тошкент давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирди. 1981 йилда ушбу олийгоҳни муваффақиятли тамомлади.

1975-1981 йилларда ёшлар ташкилотида фаолият олиб борган Аҳмаджон Нафасов университетни тугатгач, ўз қишлоғидаги 9-сонли мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс бера бошлади. Пенсияга чиққунига қадар ушбу таълим даргоҳида кўплаб шогирдлар тайёрлаб, ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишини оширишга, маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди.

У 2009 йилда пенсияга чиққанига қарамай, ижодий фаолиятини тўхтатмади. Турли мавзуларда гўзал шеърлар, ғазаллар яратди, публицистик асарлар устида ишлади. Унинг кўплаб шеърлари хонандалар ижросида қўшиқ бўлиб, ҳар бир хонадонга кириб борди. 2011 йилда устози Турсунбой Абдуллаевнинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган "Саломчи – менинг унвоним" номли, 2018 йилда "Келдим довонлар ошиб" номли китоблари нашрдан чиқиб, адабиёт, санъат ва ижод аҳлининг юксак эътирофига сазовор бўлди ва китобсевар халқимизнинг маънавий мулкига айланди.

2015 йилдан бошлаб "Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилотига раислик қилиб, ёш ижодкорларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва китобларини нашр этиш ишларига бош бўлди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ўнлаб ёшларнинг муаллифлик китоблари нашрга тайёрланди ва чоп қилинди. Ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш ва тафаккурини ривожлантириш мақсадида унинг ташаббуси билан "Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилоти қошида кутубхона ташкил қилиниб, туманнинг олис ҳудудларида ҳам кўчма кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Китобсевар ёшлар сафи ошиб, китобхонлик оммалашди.

Кейинчалик туманимиздаги 2-сонли мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасида ишлаб, ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, фаол ўқувчиларнинг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш, мушоиралар, адабий-бадиий тадбирлар, китобхонлик ва шеърхонлик кечалари ташкил этиш каби ишларда фаоллик кўрсатди. Мактабда "Ёш ижодкорлар" тўгараги фаолиятини йўлга қўйиб, ёшларнинг иқтидорини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.

Аҳмаджон Нафасов нуроний сифатида маҳалла ва жамоатчилик ишларида ҳам фаол иштирок этиб, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик туйғуларини мустаҳкамлашда жонбозлик кўрсатди. Умр йўлдоши билан 3 ўғил ва 2 қизни тарбиялаб, жамиятга наф келтирадиган инсонлар қилиб вояга етказди.

Унинг фидокорона меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, "Ўзбекистон Халқ маорифи аълочиси" ва "Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Аҳмаджон Нафасовнинг вафоти ижод аҳли учун оғир жудолик бўлди. Унинг сермазмун умр йўли келгуси авлодларга ибрат бўлиб, гўзал инсоний фазилатлари ва порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси ва "Амударё ТВ" телеканали таҳририятлари ҳамда

"Жайхун илҳомлари" ННТ жамоаси, бир гуруҳ ижодкор дўстлари,

устозлари ва шогирдлари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026