13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 392

“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ва болаларнинг соғлом овқатланишига қаратилган ишлар ўрганилди

“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ва болаларнинг соғлом овқатланишига қаратилган ишлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида “Амударё телевидениеси” таҳририяти томонидан бир қатор тадбирлар белгиланган.

Яқинда лойиҳа доирасида “Амударё ТВ” телеканали журналист ва мухбирлари туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда давлат мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ва болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Хусусан, 40-, 43- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти таҳлил қилиниб, ушбу муассасалардаги овқатланиш тизими, бошқарувнинг шаффофлиги ҳамда фуқаролик назоратини таъминлаш ҳолатига эътибор қаратилди. Бундай амалий мониторинглар орқали таълим муассасаларида шаффоф бошқарувни таъминлаш, болалар учун хавфсиз ва соғлом муҳит яратишга хизмат қиладиган механизмларни такомиллаштириш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, мазкур жараёнда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини бартараф этиш ҳамда ҳалоллик тамойилларига асосланган бошқарув тизимини мустаҳкамлаш лойиҳанинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, бугунги кунда 6 та гуруҳда 180 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. 2022 йилдан бошлаб муассасада овқатланиш хизмати аутсорсинг тизими асосида ташкил этилган. Ушбу тизим таълим муассасаси маъмуриятини овқатланиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва санитария масалаларидан чегаралаб, болалар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш имконини яратган. Шу орқали сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш, таомлар турлилигини таъминлаш ва санитария-гигиена талабларига риоя этиш билан бир қаторда, коррупциявий хавф-хатарларнинг олди олинишига ҳам эришилган.

43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, бугунги кунда 206 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Бу ерда 42 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда. 2022 йилдан буён ушбу муассасада ҳам овқатланиш хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилган. Муассасада соғлом овқатланишни самарали йўлга қўйиш, санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя этиш, болаларни тўйимли ва хавфсиз таомлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, рационал овқатланиш маданиятини шакллантириш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлиги оширилмоқда.

7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, бугунги кунда 5 та гуруҳда 150 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Муассасада ҳам болаларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Овқатланиш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифати кафолатланган. Таом тайёрлашнинг ҳар бир босқичида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилинади. Шу билан бирга, болаларда соғлом овқатланишга оид асосий кўникмаларни шакллантириш ва рационал овқатланиш маданиятини ёшликдан сингдириш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида доимий тиббий назорат йўлга қўйилган.

Айтиш жоизки, ўрганишлар давомида 40-, 43- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш борасида тегишли санитария-гигиена ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарали йўлга қўйилгани аниқланди. Мазкур мониторинг жараёнлари мактабгача таълим муассасаларида коррупцияга қарши самарали механизмларни шакллантириш ва фуқаролик жамиятининг роли муҳимлигини яна бир бор тасдиқламоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА, ШОҲЗОД ҚУРБОНБОЕВ, лойиҳа координаторлари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026