12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:50
Маданият 👁 651

Чегара ҳимоячилари учун маъданий-маърифий тадбир ташкил этилди

Чегара ҳимоячилари учун маъданий-маърифий тадбир ташкил этилди

Санъат инсон қалбига нур бағишлайди, руҳини юксалтириб, маънавий дунёсига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, куй ва сўз уйғунлигида намоён бўладиган ижод — инсон руҳиятини юксалтирувчи беқиёс қудратдир. Маданият инсон ҳаётида чуқур маънога эга бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам яхшилик ва эзгуликка чорлайди. Шу жиҳатдан, мамлакатимизнинг чегараолди ҳудудларида хизмат олиб бораётган юрт посбонлари учун маданий-маънавий тадбирларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли томонидан чегараолди ҳудудларда хизмат олиб бораётган ҳарбийлар ҳамда маҳаллий аҳоли учун концерт дастурлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири яқинда Қиличбой овулидаги Маданият маркази биносида бўлиб ўтди. Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, оддий аскарлар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар фаол иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади — чегара ҳудудида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг маънавий оламини бойитиш, уларда Ватанга садоқат, масъулият ва жанговар шайлик туйғусини мустаҳкамлаш, шу билан бирга, маданий ҳордиқ чиқариш имконини яратишдан иборат.

Тадбир давомида сўзга чиққан масъуллар томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамблининг фаолияти алоҳида эътироф этилди. Мазкур ижодий жамоа ўз фаолияти давомида мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларида хизмат олиб бораётган, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаётган жасур ўғлонларга жанговар руҳ бағишлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Ансамбль ижросидаги миллий ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорлар, ёш ижодкорлар ва сўз усталари иштирокидаги чиқишлар тадбирга тантанаворлик бағишлади. Айниқса, ватанпарварлик руҳида янграган куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбида унутилмас таассурот қолдирди.

Концерт дастури чегара ҳудудида хизмат қилаётган ҳарбийлар, уларнинг яқинлари ва маҳаллий аҳоли учун маданий ҳордиқ чиқариш, маънавий оламини бойитишга хизмат қилди. Шунингдек, тадбир доирасида ватанпарварлик тарғиботига қаратилган очиқ мулоқотлар, савол-жавоблар ҳам ташкил этилди.

Ушбу мулоқотлар орқали ёшлар ҳарбий хизматнинг муқаддас бурч эканини янада чуқурроқ англадилар. Ватанга садоқат ва фидойилик, миллий армиямизга ҳурмат каби юксак туйғулар қалбларида янада мустаҳкамланди.

Дарҳақиқат, санъат қалбларни боғлайди. Чегара ҳимоячилари учун ташкил этилаётган бундай тадбирлар нафақат маданий ҳордиқ, балки Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамловчи муҳим воситадир. Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли ижросида яратилаётган бадиий асарлар, ватанпарварлик руҳидаги куй ва рақслар халқимиз ғурури, жасорати ва мустақиллигимизнинг ҳақиқий ифодаси саналади.

Ушбу жўшқин садолар Она Ватанимизнинг муқаддас сарҳадлари узра абадий жаранглаб турсин!

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026