12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Фан ва таълим 👁 369

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида битирувчи-ёшларга мутахассислик дипломлари тантанали равишда топширилди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида битирувчи-ёшларга мутахассислик  дипломлари тантанали равишда   топширилди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти    мамлакат аграр тизимининг асосий йўналишлари бўйича етук мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган нуфузли таълим масканларидан бири саналади. Институтда таълим-тарбия ишлари жаҳон андозаларига мутаносиб тарзда олиб борилади. Хусусан, қишлоқ хўжалигига янги, инновацион технологияларни жорий этиш, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик каби йўналишларда юқори малакали кадрларни тайёрлашдан ташқари, тажриба-хўжалик лабораторияларида олиб бориладиган илмий изланишларнинг ижобий натижаларини аграр тизим билан интеграциялашган ҳолда амалиётга кенг жорий этишда билимдон, изланувчан талабалар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. 

Яқинда 2021 – 2025 ўқув йиллари оралиғида институтда ўзларининг алоҳида билим ва салоҳиятлари ва интилишлари  орқали устозларининг берган билимларини қунт билан ўзлаштириб, институтни муваффақиятли тугатган битирувчи-талабаларга мутахассислик дипломларини топширишга бағишланган тантанали   маросим бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда институт  ректори Бердияр Жоллибеков, проректорлар, факультетлар деканлари, институт педагогика  жамоаси, профессор-ўқитувчилар, битирувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни институт ректори Бердияр Жоллибеков очди ва битирувчиларни самимий табриклади. У ўз сўзида мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама чуқур билим олишлари, бакалаврият таҳсилидан сўнг ўқишни кейинги босқичларда муваффақиятли давом эттиришлари, хусусан, ўзларининг илмий салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар, давлатимизнинг билимдон ёшларга кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги хусусида батафсил тўхталди.

Шу билан бирга  ўз ҳаётларининг янги  босқичига қадам қўяётган битирувчи-ёшларга, албатта, ушбу даргоҳда ўтган ҳар бир кунда устозларидан олган назарий билим ва амалий тажриба уларнинг келажак ҳаёт йўлларида таянч бўлишини алоҳида таъкидлаб, институт таҳсилини олган бугунги ёшлар мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди ҳамда келажакдаги мақсадларига эришишларида ўзаро ҳамжиҳатликка даъват этди.

Шундан сўнг, институтнинг барча факультетларида таҳсил олган ва ўзларининг намунали хулқ-атворлари, кучли билим ва салоҳиятлари билан ўқишда ҳамда жамоат ишларида энг юқори натижаларга эришган битирувчиларга мутахассислик дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали маросим давомида сўзга чиққан  битирувчи-ёшларнинг ота-оналари ва тадбир меҳмонлари институтут  педагогика жамоасига, айниқса, ўзларининг халқаро даражадаги билим ва тажрибалари орқали фарзандларининг етук мутахассис кадрлар бўлиб етишишларида фидойилик кўрсатган профессор-ўқитувчиларга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026