14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:22
Фан ва таълим 👁 162

"ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИҚЁСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

"ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИҚЁСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманининг Қипчоқ шаҳарчаси марказида жойлашган 11-сонли умумтаълим мактаби педагогика жамоаси томонидан "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган режавий чора-тадбирлар билан мактабнинг барча синфлари ўқувчилари қамраб олинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Қадирбой Исмаилов, Республика туман ва шаҳарларининг мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари шуъба мудирлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, 11-сонли мактаб педагогика жамоаси ҳамда ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда сўзга чиққан вазирнинг ўринбосари Қадирбой Исмаилов мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси учун кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг самараси хусусида батафсил тўхталиб, жорий йилдаги ёзги таътил ҳар бир ўқувчи-ёшнинг ҳаётига маъно-мазмун бағишлаб, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришларида жуда катта аҳамият касб этаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Шундан сўнг тадбир меҳмонлари мактаб директори Улуғбек Мамутов ҳамроҳлигида ўқувчи-ёшлар томонидан таътил даврида амалга оширилаётган таълимий, миллий-маънавий қадриятларни ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, мактабнинг 4-"А", 4-"Б", 3-"А" синфлар ўқувчилари, шунингдек, спорт мактаби шуғулланувчилари томонидан намойиш этилган турфа рақслар, бадиий гимнастика спорти бўйича кўргазмали чиқишлар тадбир меҳмонларида ёрқин таассуротлар қолдирди. Айниқса, "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Шўх болалар" бадиий ҳаваскорлик жамоаси аъзолари томонидан жонли ижрода тақдим этилган қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Кўргазмали семинар давомида 7- ва 8-синфлар ўқувчилари мазкур синфлар раҳбарлари Муҳаббат Абдукаримова, Шаҳноза Тўрамуродова, Севара Ражабовалар бошчилигида технология фани ўқитувчилари томонидан ташкил этилган "Ош танлови"да иштирок этишиб, ўзларининг пазандалик маҳоратларини амалда кўрсатиб бердилар.

"Беш муҳим ташаббус" тўгараги раҳбарлари Эркиной Ёқубова, Гулбаҳор Мирзаевалар томонидан ташкиллаштирилган қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаси эса мазкур тўгарак аъзолари қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш, дастурхон безатиш санъатини чуқур эгаллаётганларининг ёрқин ифодаси бўлди.

Семинар иштирокчилари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Раҳимжон Қўшаев, Жумамурод Жуманиёзов, Саломат Исмоиловлар томонидан ташкиллаштирилган шахмат-шашка, волейбол, мини футбол мусобақалари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулойим Бегжонова билан мактаб кутубхоначиси Меҳрибон Йўлдошевалар ҳамкорликда ташкил этган "Зукко китобхон" танлови билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ғафуржон Муҳаммадкаримов бошчилигида ўтказилган "Заковат" турнири ҳам кўргазмали семинарга ўзига хос маънавий руҳ бағишлади. Мактаб педагогика жамоаси ва билимдон ўқувчилар иштирокидаги турнирда таътил даврида мактабда ташкил этилган тўгаракларда шуғулланаётган ўқувчиларнинг билим ва интилишлари синовдан ўтказилди.

Семинарда "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг қўл меҳнати, рассомлик, робототехника, дизайнерлик каби йўналишлар бўйича тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчилар томонидан ташкил этилган кўргазма ҳам намойиш этилди.

Кўргазмали семинарнинг якуний қисмида ушбу тадбирни ташкил этган 11-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қундузой Халмуратовага семинар иштирокчилари ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, мактаб педагогика жамоасининг ёш авлод таълим-тарбиясида ўзаро ҳамжиҳат ва ҳамкорлик асосида амалга ошираётган эзгу ишларида муваффақиятлар тиладилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019