13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 253

МАТБУОТ ВА ОАВ – ХАЛҚНИ ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ РУҲЛАНТИРУВЧИ КУЧ

МАТБУОТ ВА ОАВ – ХАЛҚНИ  ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ  РУҲЛАНТИРУВЧИ КУЧ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Замон ва маконда, вақт силсиласида ахборотга бўлган ташналикни қондиришга бўлган интилишлари туфайли инсоният янги-янги ихтироларни кашф этди. Ёзув ихтиро қилингач, ахборотни сақлаш ва узатишда инқилоб рўй берди. Тошлар, папируслар, пергаментлар ва кейинчалик қоғозга ёзил­ган хатлар, фармонлар, йил­номалар ахборот тарқатишнинг дастлабки ёзма шакллари эди. XV аср ўрталарида босма дастгоҳининг ихтиро қилиниши ОАВ ривожланишида бурилиш ясади. XVII аср бошларига келиб Европа шаҳарларида илк газеталар пайдо бўлди. XX аср бошларида радионинг, аср ўрталарида телевидение­нинг оммалашуви ахборот тарқатишда инқилоб ясади. XXI аср бошларида интернетнинг оммалашуви ва кенг тарқалиши эса ОАВ фаолиятини бутунлай ўзгартириб юборди. Онлайн нашрлар, янгиликлар порталлари ва блоглар пайдо бўлди.

Мамлакатимизда миллий журналистиканинг уйғониш даври XIX аср охири – XX аср бошларига бориб тақалади. 1906 йилда "Тараққий" газетасининг пайдо бўлиши билан бошланган ва кўп йиллик тарихга эга ўзбек матбуоти неча йиллар давомида халқ манфаати ва келажагини кўзлаб амалга оширилаётган жамики эзгу ишларнинг тарғиботчиси сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Туманимиз матбуоти ҳам ўзининг шонли тарихига эга. Бундан роппа-роса 91 йил муқаддам, 1934 йилнинг сентябрь ойида илк сони нашрдан чиққан, давр ва замон тақозосига кўра, турли йилларда турли ном билан чоп этилиб, халқ қалбидан муносиб жой олган, айни пайтда “Тараққиёт кўзгуси” номи билан амударёликлар ҳаётининг солномасига айланган газета халқни юксак тараққиёт сари илҳомлантирувчи беминнат тарғиботчи вазифасини шараф билан адо этиб келмоқда.

Ҳар даврнинг ўз синовлари, қийинчиликлари бўлади. Таъбир жоиз бўлса, ХХ асрнинг охири ва янги асримизнинг илк йиллари ўзбек журналистикаси тарихида бозор муносабатларига ўтиш даврининг мураккабликлари билан чуқур из қолдирди. Собиқ совет тузумининг парчаланиб кетиши ортидан келган иқтисодий инқироз туман газеталари таҳририятлари учун қийин вазиятларни юзага келтирди.

Шундай бўлса-да, иқтисодиётдаги тақчиллик, аҳоли даромадларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган халқ, тўғриси, ўзларининг энг севимли ва оммавий нашри – туман газетасини унутиб қўймади. Халқнинг қўллаб-қувватлаши, ижодий жамоанинг ҳамжиҳатлиги боис, газета нафақат ўз даврийлигини сақлаб қолди, балки Қорақалпоғистон Республикасидагина эмас, мамлакатимиз миқёсида энг намунали, ўқишли ва халққа яқин даврий нашрлардан бирига айланди.

Бугун нафақат туман газетаси, балки 2010 йилда иш бошлаган Амударё телевидениеси, 2012 йилда Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб интернет тармоғида мустақил ОАВ сифатида рўй­хатдан ўтган amunews.uz веб сайти ҳам ўзининг минглаб мухлислари ва кузатувчиларига эга. Шуниси қувончлики, мазкур ОАВлари бугунги кунда миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари даражасида тобора янгиланиб бормоқда. Таҳририят ижодкорлари ва фахрийлари ташаббуси билан ташкил қилинган “Жайхун илҳомлари” ННТ эса ёш ижодкорларни кашф қилиб, уларни қўллаб-қувватлаб, юксалишига хизмат қилиб келмоқда.

Самарали ва изчил чора-тадбирлар туфайли “ATV” телеканалининг эфир вақти ва қамров ҳудуди кенгайиб, бири-биридан мазмундор кўрсатувлари билан нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки қўшни Хоразм вилояти ва қардош Туркманистон Республикасининг кўплаб туманларидаги хонадонларга кириб борди. Журналистика соҳасига катта қизиқиш билан кириб келаётган ёш ижодкорлар томонидан тайёрланиб, эфирга узатилаётган турли мавзулардаги оммабоп теледастурлар, муаллифлик кўрсатувларининг томошабинлари, телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари кун сайин ортиб бормоқда.

Амударё туман матбуотига илк тамал тоши қўйилган кунга яқинда 91 йил тўлади. 91 йил – тарих учун бир киприк қоқгулик давр. Лекин бу йилларнинг машаққатли, залворли юкини елкалаб, халққа маърифат ва маънавият улашишдек шарафли вазифани адо этган, журналистик фаолиятни ўзларининг тақдири сифатида қабул қилиб, ижод майдонида дадил қалам тебратган устоз­лар назари билан таҳлил қилинса, 91 йил – чинакам жасорат ва матонат йиллари сифатида тарихга муҳрланганини англаш қийин эмас.

91 йиллик фидойи ижод машаққатлари ортида тунни тонгга улаб, халққа маънавият ва маърифат улашган устоз­лар, ёш авлод таълим-тарбияси учун ўзларини масъул деб билган, миллий-маънавий қадриятлар тарғиботи, ўзликни англаш сари қўйилган қадамларга қанот бўлган ижодкорлар ҳар лаҳза қадларини тик тутиб келаверади. Улар бугунги бахтиёр кунларимизнинг ижодкорлари, илҳомчилари, элим, юртим, халқим, деган миллат фидойилари!

Ҳар гал 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни, миллий матбуотимиз ташкил топган сана муносабати билан муҳтарам Президентимиз томонидан меҳнатлари алоҳида эътироф этилиб, юксак ҳурмат ва эътибор кўрсатиладиган ижод аҳли учун бу қутлуғ кун мисоли игна билан қудуқ қазиган каби сермашаққат меҳнатларининг қадри ҳамиша баланд бўлишини эслатиб турувчи айёмдир.

Ана шу қутлуғ сана муносабати билан мамлакатимизда, шу баробарида Амударё туманида яшаб, ижод этаётган қалам аҳлини, ўз ҳаётларини миллий журналистика соҳасини ривожлантириш, халқимизни янги марралар сари руҳлантириб, ҳаётсеварликка даъват этишдек шарафли ва машаққатли вазифани адо этишга бағишлаган устоз журналистлар ва ёш ижодкорларни анъанавий касб байрамлари – Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни билан чин дилдан муборакбод этамиз.

Ижод қилишдан, халқ дарди, қувонч ва ташвишларига мардоналик билан елка тутиб яшашдан асло чарчаманг, деймиз.

ТАҲРИРИЯТ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026