13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:15
Жамият 👁 282

Амударё туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

Амударё туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

Амударё туманида сўнгги йилларда аҳолининг турмуш сифатини ошириш, ҳудудларни обод қилиш, инфратузилмаларни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга лойиқдир. Туманда кенг кўламда ички йўлларга қум-шағал аралашмани ётқизиш, йўл четларини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда бу борадаги ишлар давом этмоқда. Навбатдаги босқичда туманнинг Боғ, Дарё бўйи, Чойкўл ва Хизр эли овул ҳамда маҳаллаларидаги ички кўчаларга қум-шағал аралашмаси тўшаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ташаббус республика миқёсидаги раҳбарлар иштирокида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов бошчилигида, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди. Ташриф давомида мутасаддилар бевосита жойларга чиққан ҳолда, амалга оширилаётган ишлар билан танишди, камчиликлар ва имкониятларни жойида кўздан кечирдилар. Уларнинг жойларга чиқиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилгани, мавжуд муаммоларни ўрганиб, жойида ҳал этишга қаратилган ҳаракати аҳоли томонидан илиқ қарши олинди.

Таъкидлаш керакки, ички йўлларнинг ҳолати ҳар бир маҳалланинг қиёфаси, ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Айнан шу жиҳат инобатга олиниб, туманнинг энг оғриқли нуқталаридан бири бўлган ички йўлларни таъмирлаш масаласи раҳбарлар томонидан устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу ишларга мутахассислар ва зарур техникалар сафарбар қилиниб, талаб қилинадиган қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмоқда ва қисқа муддат ичида бир нечта ҳудуддаги йўлларга қум-шағал аралашмалари ётқизилди.

Бир куннинг ўзида ўртача тўрт маҳалла ҳудудидаги умумий узунлиги 2 километрдан ортиқ бўлган ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилмоқда. Қолаверса, йўл юзалари текисланиб, аҳолининг ҳаракатланишига қулайлик яратилмоқда. Шунингдек, аҳоли ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиб, йўл четларини ободонлаштириш, йўл атрофини чиқиндилардан тозалаш, дарахтлар остини юмшатиш, оқова сувларнинг тўғри оқишини таъминлаш учун ариқларни тозалаш каби ишларда фаол иштирок қилишмоқда. Зеро, йўлларнинг обод бўлиши ижтимоий кайфиятни кўтариб, транспорт воситаларининг ҳаракатини осонлаштиради ва одамларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Узоқ йиллардан бери таъмир кўрмаган, қишда лой, ёзда чанг-тўзон бўлиб қоладиган йўллар эндиликда аҳоли ва транспорт воситаларининг эмин-эркин ҳаракатланишга имкон бермоқда. Бу эса туманнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллиги ошишига ҳам хизмат қилади.

Туманимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ички йўлларни таъмирлаш ишлари ислоҳотлар амалда қандай натижа бераётганининг ёрқин мисолидир. Бу муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодасидир. Эндиликда бу равон йўллар нафақат манзилларни, балки кўнгилларни бир-бирига боғлаб, халқнинг орзу-умидлари рўёби, келажакка ишончи сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026