12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Саломатлик 👁 612

АМУДАРЁ ТУМАНИДА РЕСПУБЛИКА ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ МАРКАЗИ МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА РЕСПУБЛИКА ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ МАРКАЗИ МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, айниқса, аҳоли ўртасида юқумли касалликларга чалиниш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Бу мамлакатимизда ўртача умр кўриш даврийлигининг йил сайин ошиб, аҳоли саломатлигининг мустаҳкамланиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда. Албатта, бу борада соҳа вазирлиги томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирларнинг аҳамияти катта.

Инсоннинг соғлом яшаши унинг мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олишини таъминловчи ўпка саломатлигига боғлиқ. Лекин баъзан инсон ўзи ҳам билмаган ҳолда, юқумли касалликлар билан касалланган ёки ўпкаси зарарланган, туберкулёз, яъни сил касаллигига чалинган бемор билан бирга яшаш, мулоқотда бўлиш, бемор фойдаланган буюмлардан биргаликда фойдаланиш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ўзи ҳам юқумли касалликлар ташувчисига айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Шу боис, юқумли касалликлар бўйича мутахассис шифокорлар томонидан тез-тез аҳоли орасида сайёр тиббий кўриклар ва учрашувлар ташкил этилиб, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича манзилли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва бу борадаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 6-сонли Хитой оилавий поликлиникасида Республика Фтизиатрия ва пульмонология марказининг малакали мутахассисларидан иборат мобил бригадаси томонидан сайёр кўрик ташкил этилди. 16 июнь куни ўтказилган тиббий кўрикдан асосий мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ўпка саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ўпка сили бўйича хавфли гуруҳда ҳисобда турувчи, яъни ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли юқори бўлган беморларни тиббий кўрикдан ўтказишдир.

Сайёр кўрик жараёнида Республика Фтизиатрия ва пульмонология маркази етакчи рентгенологи Анар Минажова, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси бош фтизиатри Гулора Абдуллаева, фтизиопедиатр Муборак Алламуродова, нарколог-шифокор Баҳодир Чаршамов, Саломатлик маркази шифокори Тамара Саидовалардан иборат гуруҳ томонидан сил касаллиги бўйича рўйхатда турувчи ва ушбу касалликни юқтириб олишга мойиллиги бор бўлган, хавфли гуруҳда ҳисобда турувчи фуқаролар саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилиб, ҳар бири билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маълумки, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги Қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинади. Сайёр тиббий кўрик жараёнида аҳолига мазкур Низом талаблари юзасидан зарур тушунтиришлар ва тавсиялар берилди. Айниқса, кучли таъсир қилувчи "Залеплон", "Прегабалин", "Тропикамид", "Циклопентолат" "Габапентин" воситаларининг ўсиб келаётган ёш авлод қўлига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича керакли тавсиялар тақдим этилди.

Бўлиб ўтган сайёр тиббий кўрик аҳолининг юқумли касалликлар, айниқса, сил касаллигидан сақланиш борасидаги, шунингдек кучли таъсир қилувчи воситаларнинг инсон саломатлигига, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод мия фаолиятининг зарарланишига олиб келувчи салбий таъсири тўғрисидаги билим ва тушунчаларини мустаҳкамлаб, тиббий маданиятини оширишга хизмат қилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026