16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:18
Фан ва таълим 👁 273

18-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кун” доирасидаги тадбирлар самарали ташкил этилмоқда

18-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кун” доирасидаги тадбирлар самарали ташкил этилмоқда

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби таълим тизимида ҳам ёш авлод тарбияси, уларнинг интеллектуал, ижодий ва жисмоний ривожланишига қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси бу борада муҳим аҳамият касб этиб, ўқувчи-ёшларнинг истеъдод ва қобилиятини ривожлантириш, уларни билим ҳамда маънавиятга ошно қилишда алоҳида ўрин тутмоқда. Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари, Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам 2024-2025 ўқув йилининг ёзги таътил даври турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва тўгараклар фаолияти орқали мазмунли ташкил этилмоқда.

Хусусан, 18-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлади!” шиори остида миллий куй-қўшиқлар ва миллий рақслар тарғиботига қаратилган маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Унда мактаб педагогика жамоаси, ўқувчилар, уюшмаган ёшлар, ота-оналар ва маҳаллий аҳоли фаол иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳиялари янгради. Мактаб директори Жавлонбек Каримов сўзга чиқиб, “Долзарб 90 кун” лойиҳасининг аҳамияти, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва ёзги таътилни самарали ташкил этиш мақсадида яратилган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Айтиш жоизки, мазкур мактабда 51 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Улардан 8 нафари олий тоифали, 17 нафари биринчи тоифали ва 14 нафари иккинчи тоифали мутахассислардир. Мактабда жами 569 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Ҳозирги кунда она тили ва адабиёт, математика, инглиз тили, рус тили, табиий фанлар ҳамда спорт тўгараклари самарали фаолият юритиб келмоқда.

Тадбирнинг бадиий қисми иштирокчиларга қувонч ва хуш кайфият улашди. Юрт мадҳи тараннум этилган халқимиз севган қўшиқлар санъаткорлар томонидан жонли ижро этилди. Бу куй-қўшиқлар тадбирга тантанавор руҳ бағишлаб, иштирокчилар қалбида юртга бўлган муҳаббат туйғуларини янада кучайтирди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан миллий ва замонавий қўшиқлар куйланди, ранг-баранг рақслар ижро этилди. Айниқса, миллий анъаналаримиз ва халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тайёрланган ўйин-рақс ва куй-қўшиқлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

Миллий мусиқа ва рақслар – халқимизнинг кўп асрлик тарихи, маънавий мероси, дунёқараши ва ҳаёт фалсафасининг ёрқин ифодасидир. Бу санъат турлари орқали ёш авлод ўз миллий қадриятларини англайди, миллий ўзлик ва ифтихорни ҳис қилади. Айни шу жиҳатдан, тадбир доирасидаги ҳар бир бадиий чиқиш ёшларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутди.

Ўқувчи-ёшлар ёзги таътил пайтида мана шундай қизиқарли ва фойдали тадбирларда иштирок этиб, дам олишни мароқли ўтказмоқдалар. Спорт мусобақалари, интеллектуал танловлар, давра суҳбатлари, шунингдек, мактабларда ташкил этилган тўгарак машғулотлари ёш авлоднинг ўз устида янада самарали ишлашларига хизмат қиляпти.

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ўқувчиларнинг нафақат қизиқишлари ва интилишларини, балки иқтидор, қобилият ҳамда миллий-маънавий қадриятларга бўлган ҳурматини юксалтириши билан муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу йўналишда амалга оширилаётган ташаббуслар ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутаяпти.

18-сонли умумтаълим мактабида ёзги таътил давомида уюшмаган ёшлар ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича махсус чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, ҳар куни маданий-маърифий тадбирлар, спорт машғулотлари, интеллектуал ўйинлар ва мусобақалар ўтказилмоқда. Бу эса болалар учун ёзги таътилни нафақат дам олиш, балки шахсий ўсиш, кўникма ва қобилиятларни ривожлантириш имкониятига айлантирмоқда.

Ақлий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган шахмат ва шашка тўгараклари ёш истеъдодлар билан доимо гавжум. “Заковат” ўйинлари орқали болаларда стратегик фикрлаш, жараённи таҳлил қилиш, мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари шаклланмоқда. Бундай машғулотлар ёш авлодни маънан ва жисмонан етук шахс қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Мактабнинг workout спорт майдончасида эса жисмоний машғулотлар изчил равишда ташкил этилмоқда. Бунда ўқувчилар соғлом турмуш тарзига амал қилиш, руҳан бардам бўлиш, спортга бўлган қизиқишини янада ошириш имконига эга бўлмоқда. Замонавий спорт иншоотларидаги машғулотлар ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши билан бирга, уларда интизом ва жамоада ишлаш кўникмасини ҳам шакллантирмоқда.

Таълим даргоҳида ўқувчиларнинг билим ва қобилиятларини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган турли тўгараклар ҳам самарали иш олиб бормоқда. Уларнинг ҳар бири ўқувчи-ёшларнинг истеъдод ва қизиқишларига мос равишда фаолият юритмоқда.

Инглиз тили тўгарагида ўқувчилар замонавий усуллар асосида чет тилини чуқур ўрганмоқдалар. Дарслар жараёнида интерактив ўйинлар, суҳбатлар ва саҳна кўринишлари орқали болаларда инглиз тилида эркин фикрлаш ва мулоқот қилиш кўникмалари шакллантирилмоқда. Бу машғулотлар эса уларнинг хорижий тилларни тез ва осон ўзлаштиришига хизмат қилмоқда.

Компьютер саводхонлиги тўгараги эса рақамли дунёда тўғри йўл топишни ўргатмоқда. Ўқувчилар дастурлар билан ишлаш, матн ва график муҳаррирлар, презентация тайёрлаш, ахборот хавфсизлиги асослари каби кўникмаларни эгаллаб, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича амалий билимларга эга бўлмоқдалар.

“Моҳир қўллар” тўгараги эса ўқувчиларнинг бадиий дидини шакллантириш, ижодий салоҳиятини намоён этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ерда ўқувчилар турли қўл меҳнати билан яратиладиган буюмлар, миллий ва замонавий ҳунармандчилик намуналарини ўз қўллари билан тайёрлаш орқали нафақат амалий машғулот ўтказмоқда, балки касб ўрганмоқда.

Ўзида беназир маънавий жавоҳирларни сақлаган мактаб кутубхонаси бугун нафақат билим манбаи, балки ёшларнинг севимли масканига айланган. Таътил кунларида ҳам ушбу мўъжаз ва файзли кутубхона ҳар доимгидек ўқувчи-ёшлар билан гавжум. Улар бўш вақтларидан унумли фойдаланиб, ўзлари севган бадиий асарларни мутолаа қилмоқда, билим ва тафаккурларини бойитмоқда.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан бадиий асарлар муҳокамаси ҳам ташкил этилмоқда. Ҳар бир ўқувчи ўз фикр-мулоҳазасини эркин ифода этиб, таҳлил жараёнида фаол иштирок этмоқда. Асарлар юзасидан олиб борилаётган баҳс-мунозаралар ўқувчиларда мустақил фикрлаш, танқидий ёндашув, бадиий тафаккур ва нутқ маданиятини ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Айнан шу кутубхона муҳитида шаклланаётган китобхонлик маданияти мактаб таълим-тарбиясининг ажралмас бўлагига айланмоқда.

Умумтаълим мактабларида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар ёш авлодни маънан бой, ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Бундай тадбирлар орқали ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга ҳурмат туйғулари шаклланмоқда. Энг муҳими, ёшлар ёзги таътилни фойдали, мазмунли ва ижтимоий жиҳатдан фаол тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026