13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:15
Жамият 👁 273

Амударё туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

Амударё туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Амударё тумани Истироҳат боғида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, барча болажонларни ушбу қувончли кун билан самимий табриклади. У ўз табригида болалар келажагимиз эгалари экани, уларнинг соғлом ва бахтли улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, юртимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ёш авлоднинг бахтли ва соғлом улғайишини таъминлаш, уларнинг ҳар томонлама камолотини қўллаб-қувватлашдек эзгу мақсадлар ётади. Ҳудудларда янгидан барпо этилаётган мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, замонавий спорт майдончалари ва кутубхоналар фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун қаратилаётган эътибор намунасидир.

Байрам тадбири давомида тумандаги самарали фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотлари жамоаларига ташаккурномалар топширилди. Бу орқали таълим-тарбия муассасаларининг болалар тарбиясига қўшаётган ҳиссаси юксак эътироф этилди.

Шунингдек, болажонлар учун ранг-баранг концерт дастурлари, саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар, спорт ўйинлари ва ижодий танловлар ташкил этилди. Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бир-биридан ажойиб қувноқ рақслар, куй-қўшиқлар ижро қилдилар. Туман Маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган шўх-шодон қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади. Болалар байрамни катта хурсандчилик ва қувонч билан нишонлаб, эсдалик совғаларга эга бўлишди.

Айтиш жоизки, ҳар йили 1 июнь санасида дунё бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланади. Бу сана – инсониятнинг энг нозик, энг мусаффо қалблари бўлган болалар ҳақидаги ғамхўрлик, меҳр ва эътибор байрамидир. Бу кун – фарзандларимизнинг бахтли болалиги, порлоқ келажаги ва ҳимояси учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор эслатади.

Зеро, болалар – миллатнинг келажаги, ҳар бир халқнинг эртанги кундан умиди ва таянчидир. Уларнинг соғлом, билимли ва бахтли бўлиб вояга етишлари ҳар қандай жамият учун энг устувор вазифадир. Айнан шу сабабли, бу муҳим санада нафақат байрам тадбирлари, балки болаларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва тарбиясига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

1 июнь санаси 1950 йилдан бошлаб расмий равишда Халқаро байрам сифатида нишонлаб келинади. Бу ташаббус илк бор Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан илгари сурилиб, бутун дунё мамлакатларига болаларни ҳар томонлама асраб-авайлаш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш тавсия этилган. Бугунги кунга келиб, бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам байрам сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана фарзандларимизнинг бахтли болалиги, порлоқ келажаги ва ҳимояси учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор эслатади. Бу кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб байрам тадбирлари, концертлар, болалар учун турли кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Болалар табассуми, уларнинг беғубор қувончи эса ҳар қандай инсонни меҳр ва эзгулик сари етаклайди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026