12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 310

Ғўза майдонларини суғориш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Ғўза майдонларини суғориш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 май куни Амударё тумани Тўлқин овулидаги “Хидиров Самад” фермер хўжалиги пахта даласида ғўза майдонларида биринчи суғориш ишларини тўғри ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, шунингдек, тумандаги илғор фермерлар, агрономлар, сув хўжалиги мутахассислари ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида мавзуга оид долзарб масалалар муҳокама қилиниб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, биринчи суғоришни агротехник талабларга мувофиқ ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ва сувни тежаш технологияларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев ўз нутқида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, далаларни суғориш жараёнида замонавий ёндашувларни жорий этиш ва фермерлар билан доимий ҳамкорликда ишлаш зарурлигини қайд этди.

Таъкидланганидек, пахта юртимиз қишлоқ хўжалигида етакчи экинлардан бири бўлиб, унинг парваришида ҳар бир агротехник тадбирнинг ўзига хос ўрни мавжуд. Айниқса, суғориш ишларини тўғри ва илмий асосда ташкил этиш пахта ҳосилдорлигини белгиловчи энг муҳим омиллардан биридир. Ғўза вегетацион давр мобайнида тупроқдаги намлик миқдорига сезгир бўлади. Биринчи суғориш, яъни ғўза илдизи чуқур туша бошлаган, тупроқда ҳарорат ва намлик балансини мувозанатда сақлаш зарур бўлган даврда ғўзани соғлом ўстириш ва келгусида гуллаш, ҳосил боғлаш жараёнини мустаҳкамловчи муҳим омилдир.

Шунингдек, ўз вақтида ва меъёрида суғориш ҳосилнинг ортиши, пахтанинг сифатли бўлиши ва тўлиқ пишиши учун кафолат саналади. Аксинча, нотўғри, кечиктирилган ёки ортиқча суғориш далада илдиз чириши, вегетациянинг сустлашуви ёки ҳатто ҳосилнинг камайиши каби салбий оқибатларга олиб келиши хусусида сўз юритилди.

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов семинар иштирокчиларига мурожаат қилиб, суғориш ишларини режалаштиришда аниқ ва тизимли ёндашув муҳимлигини қайд этди. Тумандаги ҳар бир фермер хўжалигида сув сарфи ва ҳосилдорлик ўртасида барқарор мувозанатни таъминлашга қаратилган чораларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Семинар доирасида “Хидиров Самад” фермер хўжалигининг пахта даласида амалий кўргазма ўтказилиб, иштирокчилар биринчи суғориш ишларининг бевосита ташкил этилиши ва технологик жараёнлар билан танишдилар. Мутахассислар томонидан томчилатиб суғориш усули, ернинг мелиоратив ҳолатини сақлаш ва сувни тежаш бўйича тавсиялар берилди.

Бу каби семинарлар пахта етиштиришда замонавий ёндашувни кенгайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигида барқарор натижаларга эришишда муҳим восита ҳисобланади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026