12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Фан ва таълим 👁 335

13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидан 32 нафар тарбияланувчи мактабга учирма бўлди

13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидан 32 нафар тарбияланувчи мактабга учирма бўлди

Мамлакатимизда болаларнинг таълим-тарбия жараёнини замонавий асосда ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мактабгача таълим тизимидаги ижобий ўзгаришларнинг яққол ифодасидир. Болаларни мустақил ҳаётга ва мактаб босқичига тайёрлашда боғчаларнинг ўрни беқиёс. Бу борада ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти жамиятда катта аҳамият касб этади.

Ана шундай таълим-тарбия масканларидан бири, Ўрта қалъа овули ҳудудидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларни мактабга кузатиш муносабати билан “Хайр, боғча – салом, мактаб!” номли байрамона тадбир ташкил этилди.

Жорий йилда ушбу боғчанинг 32 нафар тарбияланувчиси мактаб остонасига қадам қўйиш арафасида. Улар учун бу босқич янги ҳаётга, билим дунёсига илк қадам ҳамдир.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими шуъба бош методисти Ҳулкар Бабажонова, муассаса директори Дилафруз Гулмирзаева, ота-оналар, бобо-бувилар иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳияларининг янграши билан бошланди. Тадбирни кириш сўзи билан очган Дилафруз Гулмирзаева сўнги йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, тарбия жараёнидаги янгиликлар ва боғчанинг бугунги қиёфаси ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, болажонларга мактаб ҳаётида улкан муваффақиятлар тилаб, фанларни қунт билан ўзлаштириш, фаол ва билимдон ўқувчи бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Болажонлар томонидан тайёрланган шеърлар, рақслар, саҳна кўринишлари тадбирга алоҳида файз бағишлади. Улар бахтли болалик, она Ватан, мактаб ва боғча ҳақидаги шеърларни ифодали ўқишди. Айниқса, “Рақамлар” номли саҳна кўриниши болаларнинг бошланғич математикага оид билим ва кўникмаларини амалда намоён этишга хизмат қилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларнинг боғчада олган билим ва кўникмалари акс этди.

Шунингдек, меҳмонлар иштирокида ўтказилган қизиқарли ўйинлар, интеллектуал викториналар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Биринчи ўйинда иштирокчилар хотира синовидан ўтказилса, иккинчи ўйин чаққонлик ва диққатни талаб қилувчи топшириқлардан иборат бўлди. Шарни бошидан туширмасдан топшириқларни бажариш иштирокчиларни бирдек қизиқтирди.

Айтиш жоизки, 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси 1987 йилда барпо этилган бўлиб, 2016 йилда қайта таъмирланди. Ҳозирда бу ерда 180 нафар тарбияланувчи шинам ва замонавий хоналарда тарбияланмоқда. Ташкилотда 10 нафар педагог фаолият юритади. Улардан 4 нафари олий маълумотли бўлиб, 1 нафари олий тоифали, 2 нафари биринчи тоифали мутахассислардир.

Таълим муассасасининг фаол тарбиячиларидан бири — Гулноза Гулмирзаева “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” танловининг II босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Тадбир якунида сўзга чиққан ота-оналар фарзандларига таълим ва тарбия берган устозларга, боғча раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдирди. Бу каби тадбирлар нафақат болажонлар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам фахрли ва масъулиятли лаҳзалардан саналади.

 “Хайр, боғча – салом, мактаб!” тадбири барча иштирокчилар қалбида унутилмас хотираларга айланди. Ушбу тадбир боғчалар фарзандларимизнинг ҳаёт йўлидаги илк пойдевори эканлигини кўрсатди. Чиндан ҳам, бугун боғча остонасидан мактабга қадам қўяётган ҳар бир бола — эртанги кунимизнинг порлоқ келажагидир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026