12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Иқтисодиёт 👁 628

“ТАДБИРКОРЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ФЕРМЕР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“ТАДБИРКОРЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ФЕРМЕР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорлар ва ишбилармонларга берилаётган имкониятларни кенгайтириш, хусусий мулкни ҳар қандай тазйиқлардан ҳимоялаш, бизнес муҳитини турли босимлардан холи қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятининг ҳимоясини янада мукаммаллаштириш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилиб, бўлар-бўлмас, ноқонуний текширишларга чек қўйилаётгани, ҳуқуқи бузилган тадбиркорларга масъуллар томонидан беғараз ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар тақдим этилаётгани бу борада ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Айниқса, масъул ташкилотларнинг етакчи мутахассислари томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам тадбирлари тадбиркорларнинг ўз фаолиятларини эмин-эркин адо этишларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Амударё туманида амалга оширилаётган тизимли ишлар эътиборга муносиб.

27 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ­– Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши депутатлари, туман Адлия бўлими, Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Савдо-саноат палатаси масъул мутахассислари ҳамкорлигида ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди. “Тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам” акцияси доирасида ташкил этилган учрашувда туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар, фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, намунали томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

“Фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳуқуқий ёрдам” мавзусидаги учрашувда тадбиркорларни қийнаб келаётган бир қатор муаммоли масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, тадбиркорларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Учрашув давомида фермерларни қийнаб келаётган муаммолардан бири – фермер хўжаликлари ва кластер корхонаси ўртасида ҳар йилги ҳосил бўйича тузиладиган контрактация шартномаларининг айрим бандлари бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тааллуқли мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркор ва ишбилармонлар учун тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари, иш берувчи ҳамда ишчи-ходимлар ўртасидаги меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатлари ва меҳнат ҳақи тўлашнинг шакллари тўғрисида мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, фермерлар ва тадбиркорлар томонидан тушган саволлар, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ҳамда таклифлар масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, тадбиркорлар билан биргаликда муҳокама қилинди ва бу бўйича тушунмовчиликлар учрашув жараёнида бартараф этилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой, ҳуқуқий савол-жавоблар тарзида ўтган учрашувда ишбилармон ва тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар бўйича ҳуқуқий билимларини янада ошириш имконига эга бўлдилар.

Хулоса қилиб айтганда, туманимизда тадбиркорлик субъектларига қаритилаётган бу каби эътибор иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш орқали аҳоли фаровонлигини янада ошириш имконини беради.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026