12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Спорт 👁 722

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақаларининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақаларининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, ақлан ва жисмонан етук этиб вояга етказиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Спорт ва жисмоний тарбия баркамол авлодни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Спорт инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, мақсад сари интилиш, ирода, сабр-тоқат ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Айнан спорт орқали ёшлар ўзларида қатъият, интизом, масъулият ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради.

Шу сабабли ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, Президентимиз ташаббуси билан жойларда замонавий спорт иншоотлари, болалар спорт мактаблари, стадион ва спорт заллари қурилмоқда. Бу эса ёшлар учун спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг имконият яратмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги спорт мусобақалари ҳам баркамол авлодни вояга етказишдек хайрли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, айни кунларда жойларда мазкур мусобақаларнинг туман босқичлари якунланиб, иштирокчилар кейинги босқичга тайёргарлик кўрмоқдалар. 21 май куни мазкур мусобақаларнинг Амударё туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими тантанали тарзда ўтказилди. Туман Хотира майдонида маросим учун катта тайёргарлик кўрилиб, байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги раҳбарлар, жамоатчилик фаоллари, спортчи ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди. Тадбирда мусобақанинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар жамоалари медаль, диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маросимда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, маънавий етук ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш устувор йўналишларидан эканлиги, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида спорт мусобақалари, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилаётган беллашувларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги хусусида сўз юритди. Шунингдек, ғолиб ёшларни муваффақият билан табриклади ва кейинги босқичларда юқори натижаларни кўрсатишда уларга юксак ишонч билдирди.

Мусобақанинг туман босқичида мини футбол бўйича ўғил болалар ўртасида фахрли 1-ўринни Фаровон маҳалласи жамоаси, 2-ўринни Ойбек ва 3-ўринни Хизр эли маҳалласи жамоалари эгаллади. Қизлар ўртасида эса фахрли 1-ўрин Холимбег овули, 2-ўрин Оқ олтин ва 3-ўрин Тўлқин овули жамоасига насиб этди.

Мусобақа доирасида футбол бўйича ўтказилган баҳслар ҳам муросасиз кечди. Жамоалар чемпионликни қўлга киритиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солдилар. Футбол бўйича беллашувлар якуний натижаларига кўра Тўлқин овули жамоаси фахрли 1-ўринни, Куюк кўпир овули жамоаси 2-ўринни ва Қангли овули жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолиб жамоалар кейинги босқич – Қорақалпоғистон Республикаси босқичи мусобақаларига йўлланма олди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, мусобақалар нафақат спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиради, балки ёшларда жисмоний тайёргарликни ошириш, интизом, жамоавийлик, ирода ва қатъият каби фазилатларни камол топтиришга хизмат қилади. Айниқса, мусобақаларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳида ўтиши ёшлар қалбида она Ватанга садоқат, фидойилик ва масъулият туйғуларини янада кучайтиради.

Қолаверса, бу мусобақалар орқали ёшлар ўзларининг спортга бўлган қобилиятларини намоён этиш, ўз устида ишлаш ва юқори натижаларга эришиш имкониятига эга бўлишади. Бу эса ўз навбатида, соғлом турмуш тарзининг жамиятда оммалашувига хизмат қилади.

Тақдирлаш маросими доирасида иштирокчилар ва меҳмонлар учун туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Бўлим хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади. Концертда туманимизнинг машҳур эстрада хонандалари, истеъдодли ижодкорлар чиқиш қилиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги спорт мусобақалари баркамол авлодни шакллантириш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан комил инсонлар қилиб вояга етказиш йўлида муҳим воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби ташаббуслар келажакда юртимиз довруғини дунёга ёядиган, ватанпарвар ёшлар етишиб чиқишига замин яратади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026