14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:45
Иқтисодиёт 👁 498

Бўш иш ўринлари ярмаркасида 30 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди

Бўш иш ўринлари ярмаркасида 30 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш жамиятнинг осойишталиги ва барқарорлигида муҳим ўрин тутади. Шу боис, ишсизликни камайтириш, фуқароларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва уларнинг меҳнат бозорида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли бандлигини ошириш ва ишсизликни камайтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида яқинда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими биносида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси аҳоли учун янги иш имкониятларини яратишда муҳим ўрин тутади. Амударё тумани ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Амударё муҳандислик технологиялари техникуми ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тумандаги 33 та корхона ва ташкилот 175 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Тадбирда туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, Амударё муҳандислик технологиялари техникуми директори Шуҳрат Матирзаев, туман ИИБ ҳузуридаги Пробация бўлими бошлиғи Руслан Искандаров, шунингдек, қатор ҳамкор ташкилотлар ва тижорат банклари вакиллари қатнашди.

Шу билан бирга, меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш истагида бўлган 62 нафар ишсиз фуқаро, пробация ҳисобидаги шахслар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда таълим муассасаларининг битирувчи ёшлари ҳам меҳнат ярмаркасида фаол иштирок этди.

Тадбирни туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Балтабаев кириш сўзи билан очиб, бу каби тадбирларнинг аҳоли бандлигини таъминлашда тутган ўрни, янги иш ўринлари яратиш ва фуқароларни фаол меҳнат бозорига жалб қилишдаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Амударё муҳандислик технологиялари техникуми директори Шуҳрат Матирзаев сўзга чиқиб, техникумдаги мавжуд таълим йўналишлари ва касб-ҳунар ўқув курслари ҳақида батафсил ахборот берди. Касбий малака ошириш орқали ишга жойлашиш имкониятлари алоҳида таъкидланди.

Ярмаркада Амир Темур овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Темур Оллоберганов сўзга чиқиб, давлат томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида яратилаётган шарт-шароитлар, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ва ссудалар ҳақида маълумот берди.

Меҳнат ярмаркасида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқиш, хорижда ишлаш имкониятлари ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ярмарка давомида 30 нафар фуқаро, жумладан, 1 нафар ногиронлиги бўлган шахс, 2 нафар меҳнат муҳожири, 3 нафар таълим муассасалари битирувчиси ҳамда 24 нафар ишсиз фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 2 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди. Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига ишга жойлашиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хорижда ишга жойлашиш ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар самарадорлигини намоён этгани билан аҳамиятли бўлди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019