15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:42
Спорт 👁 692

Бокс бўйича хотира турнири ўтказилди

Бокс бўйича хотира турнири ўтказилди

Ҳар йили 9 май куни юртимизда умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Бу сана — юртдошларимизнинг Ватан озодлиги ва тинчлиги йўлида кўрсатган жасорати, фидойилиги ва мардлигини эъзозлаш, уларнинг хотирасини ёд этиш, орамиздаги фахрийларни қадрлаш куни сифатида катта аҳамият касб этади.

Ушбу муҳим сана муносабати билан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хотира тадбирлари билан бир қаторда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда. Шундай мусобақалардан бири Амударё туманининг Тўлқин овулида бўлиб ўтди.

7-8 май кунлари бокс бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони ва халқаро турнирлар ғолиби Фурқат Ражапов хотирасига бағишлаб спортнинг бокс тури бўйича ўтказилган хотира турнири мусобақалари муросасиз жангларга бой бўлди.

2009-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари, иккинчи кунида финал баҳслари ва тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. 8 май куни ўтказилган финал баҳсларида ҳамда тақдирлаш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, республика ишчи гуруҳ вакили Зиёдулла Маҳмудов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Мусобақаларда республикамизнинг турли туманларидан ўқувчи-ёшлар ва спорт мактабларининг вакиллари фаол иштирок этдилар. Тадбир аввалида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ҳурмат бажо келтирилиб, уларнинг мардлик ва жасоратлари ёдга олинди.

Мусобақалар дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Ҳар бир боксчи ғалаба учун курашди, ўзининг жисмоний тайёргарлиги ва спортга бўлган меҳрини намоён этди. 10 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақалар якуний натижаларига кўра энг кучлилар ғолибликни қўлга киритди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида раҳбарлар хотира турнири ғолиб ва совриндорларига туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Қайд этиш жоизки, бугунги глобаллашув даврида жисмоний тарбия ва спорт ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ёш авлодни соғлом, иродали ва мақсадга интилувчан қилиб тарбиялашда спортнинг, жумладан, бокснинг роли беқиёсдир.

Бокс — бу фақат жисмоний кучни эмас, балки ақл-заковат, сабр-тоқат ва руҳий барқарорликни талаб қиладиган спорт тури. У ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишида, саломатлигини мустаҳкамлашда ва иродасини чиниқтиришда муҳим воситадир.

Улуғ айёмлар арафасида ташкил этилаётган бу каби спорт тадбирлари ёш авлод қалбида тарихимизни унутмаслик, аждодларимиз жасоратини ёдга олиш, Ватанга садоқат, фахр ва миннатдорлик туйғуларини уйғотиш билан бирга, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

 Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026