12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:02
Спорт 👁 748

“Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ва югуриш марафони бўлиб ўтди

“Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ва югуриш марафони бўлиб ўтди

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, минифутбол, бадминтон, стритбол ва воркаут спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз бўйлаб турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бу каби ташаббуслар аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда жисмоний фаолликни рағбатлантириш, соғлом ҳаёт тарзини кенг жорий этишга хизмат қилмоқда. Мазкур қарор ижроси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида оммавий спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 7 май куни Амударё туманида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ва югуриш марафони бўлиб ўтди. “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси туманнинг Дўстлик маҳалласида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг марказий ўйингоҳида ўтказилди. Унда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, ёшлар ҳамда спортчилар фаол иштирок этдилар.

Шу куни эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳам ташкил этилди. Ушбу тадбирлар орқали жисмоний фаолликни ошириш, аҳолини ҳар кунлик фаол ҳаёт тарзига чорлаш, соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезони сифатида жорий этиш мақсад қилинган.

Шунингдек, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида 3 км масофага югуриш марафони ҳам ташкил этилди. Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган мард ўғлонлар хотирасига бағишланган ушбу тадбир спорт орқали юртга муҳаббат ва қадриятларини улуғлаш билан бирга, аҳоли ўртасида соғлом рақобат ва ҳамжиҳатлик руҳини кучайтиришга хизмат қилди.

Марафоннинг старт нуқтаси Дўстлик маҳалласи ва Ўрта қалъа овулини боғловчи чорраҳада белгиланган бўлиб, финиш чизиғи туман ҳокимлиги биноси олдида жойлаштирилди. Мусобақа юқори ташкилотчилик даражасида ўтказилди. Унда 210 нафар иштирокчи, жумладан 70 нафар аёл-қиз спортчилар қатнашди. Мусобақа давомида иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат муҳити яратилди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган марафон мусобақалари якунига кўра, Холимбег овулидан келган Алибек Ўразметов 1-ўринни эгаллаб, ўз маҳалласининг ишончини оқлади. 2-ўринни Алибекнинг ҳамқишлоғи, холимбеглик Жавоҳир Тоҳирбоев эгаллаган бўлса, Тўлқин овулидан Ренат Ғаипов 3-ўрин соҳиби бўлди.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам жонли руҳда, ўзаро ҳурмат ва рақобат муҳитида кечди. Унда Манғит шаҳрининг Ойбек маҳалласидан Динора Озодова барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчиликни қўлга киритди. 2-ўрин Холимбег овули вакили Динора Матякубовага насиб этди, 3-поғонани эса Куюк кўпир овулидан Гулбону Ўринбоева эгаллади.

Тадбир якунида барча ғолиблар ва фаол иштирокчилар туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Мазкур тадбирлар аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, спорт ва жисмоний фаолликнинг ҳаётий аҳамиятини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай лойиҳалар орқали спорт маданиятини шакллантириш, миллий ва жаҳон миқёсида рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш учун мустаҳкам замин яратилади.

Югуриш фақат масофани босиб ўтиш эмас, балки ирода, барқарорлик, бирдамлик ва соғлом ҳаёт сари ташланган қатъий қадамдир. Шу боис, бундай оммавий тадбирларнинг келгусида ҳам давом эттирилиши — соғлом жамият барпо этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026