16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 351

Амударё тумани фермерлари Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига МУРОЖААТИ

Амударё тумани фермерлари  Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига МУРОЖААТИ

Амударё фермерлари Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига МУРОЖААТИ

Ҳурматли фермерлар, миришкор деҳқонлар!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Хоразм вилоятини қишлоқ хўжалиги тармоғида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экинларни юқори агротехник даражада парваришлаш, фермер хўжаликларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туманда ишончли келажак асоси эканлигини ҳисобга олиб, жорий йилда 7 та лойиҳа доирасида 10,1 млрд сўмлик инвестициялар жалб этиш, 250 гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш, 102 гектар мевали боғлар яратиш, 150 км ички ариқ ва 40 км канал бетонлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Сувни иқтисод қилиш бўйича Хоразм ўз тажрибаси асосида туманимиздаги фермер ва деҳқонлар томонидан 550 гектар ерга эса сув тежовчи технологиялар ўрнатилганлиги натижасида сув иқтисод қилинади.

Келгусида таъминотчи корхоналар билан  ҳамкорликда 200 гектарда ёмғирлаб суғоришни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тумандаги фермерлар фаолиятига жорий этилган лазерли текислаш, автопилотли тракторлар, қуёш панеллари таннархни тушириш ва даромадни оширишда муҳим воситаларга айланмоқда.

Президентимиз қайд этганидек, ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ,  ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш - бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон,  десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди, дея эътироф қилдилар.

Фермер ва деҳқонлар меҳнатини қадрлаб,  Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажановага Президентимиз фармонига биноан  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони берилди. Бу  туманимиздаги барча фермер ва деҳқонларга янги  куч-ғайрат бағишлаб, янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Бундан ташқари, Муҳтарам Президентимизнинг эътиборидан руҳланган  фермер ва деҳқонларимиз инновацион технологияларга асосланган ҳолда янада самарали меҳнат қилиб,  пахтадан 45-50 центнердан, ғалладан эса
80-100 центнердан ҳосил олиш орқали даромадларини ошириш, шу билан бирга туманимиз аҳолисини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни мақсад қилишган.

Ҳурматли фермерлар!

Мевали боғлар, ҳосилга тўла далалар, тўкин дастурхонлар - буларнинг барчаси Сизларнинг кундалик, фидокорона меҳнатингиз самарасидир.

Биз ишонамизки, сизлар бу йил ҳам ўз тажриба ва замонавий ёндашувларга суянган ҳолда юқори натижаларга эришасиз. Сизларни янада шижоат билан меҳнат қилишга, Хоразм тажрибасини бутун мамлакатга намуна қилиб кўрсатишга чақирамиз!

Ҳар бирингиз биласизки, қишлоқ хўжалигидаги асосий мақсад - юқори ҳосил, паст таннарх ва барқарор даромадга эришиш. Бунинг учун давлат томонидан кенг кўламли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ҳар йили минглаб гектар ерларда замонавий суғориш технологиялари (томчилаб ва ёмғирлаб суғориш) жорий этилиши, лазерли текислаш, энергия тежайдиган техника ва қуёш панеллари каби инновацияларни қўллаш қўллаб-қувватланмоқда.

Илм, технология ва тажрибани асосий иш қуролига айлантирган замонавий фермеримиз минерал ўғитлар ўрнига биотехнологиялардан оқилона фойдаланишга интилиб, илмий тавсиялар асосида ҳашаротлар ва касалликларга қарши биологик усулларни кенг жорий этилмоқда. Зеро, ҳар бир юртдошимиз яхши билади: бугунги фермер фақат ерда ишлайдиган одам эмас - у агробизнес етакчиси, тадбиркор ва мутахассисдир. Шу боисдан ҳар бир ҳудудда маҳаллий шароитга мос агротехник тадбирлар белгиланмоқда.

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Айни кунларда ғалладан юқори ҳосил кутилмоқда. Ҳосилга ҳосил қўшиб, юқори марраларга эришиш учун қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган долзарб ишларни амалга оширишимиз зарур:

- ғалла ҳосили пишиши арафасида дала майдонларини сув бостирмасдан пешма-пеш шарбат усулида суғориш ишларини амалга оширишимиз керак;

-  ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда ўрим комбайнларини мавсумга тайёргарлигини яна бир бор кўриб чиқиш зарур.

Туманимизда пахта экиш мавсуми муваффақиятли якунланди. Далаларда ғўзадан тўлиқ ниҳол ундириб олинди. Энг муҳими  сувнинг олдинги йилларга нисбатан кўпайиши бу йилги ҳосилнинг мўл бўлиши гаровидир. Юқори хирмон яратиш учун бугун қуйидаги агротехник тадбирларни кечиртирмасдан амалга ошириш талаб этилади:

- туманда ҳар бир фермер кесимида агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шу асосда ишларни аниқ ташкил қилиш лозим;

- ғўза униб чиққан майдонларда гектарига 200 кг карбамид ва 100 кг калийли минерал ўғити билан культивация қилиш зарур;

-ғўза майдонларидаги мавжуд бегона ўтларни тез фурсатда тозалаб, бегона ўтдан тозаланмаган ғўза майдонларига минерал ўғит бермаслик бўйича фермер хўжалик раҳбарларини қатъий огоҳлантириш лозим;

-сувчиларга тўлиқ шароит яратиб берган ҳолда, ғўзани суғоришда сувнинг исрофгарчилигига йўл қўймасдан, 1- ва 2- суғориш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чорасини кўриш зарур;

- ривожланишдан орқада қолаётган ғўза майдонларини қўшимча озиқлантириб, шу қатори қўшимча культивация, чуқур юмшатиш, суспензия сепиш ишларини ҳамда суғоришни фақат шарбат ва фекал билан ўтказиш керак;

- туман ишчи гуруҳлари мавжуд муаммоларни даланинг ўзида ҳал қилиб, йўл қўйилган камчиликлар бўйича зудлик билан қўшимча агротехник тадбирлар белгилаб, хар бир далага назорат учун масъулларни бириктириши лозим;

-биринчи навбатда агротехник тадбирларни экини суст ривожланган майдонларда бошланишига алоҳида эътибор қаратиш керак;

- ОВХ пуркагичлари ёрдамида барча фермер хўжаликлари суспензия учун ишчи эритмани асосан эрталабки ва кечки салқин пайтларда сепишни, энг асосийси ғўзанинг ўсиш ва ривожланишини ростлаб бориш мақсадида замонавий “ПИКС” препарати билан ишлашни ташкил қилиши лозим;

- ғўзанинг турли касалликлари, ҳашаротларга қарши курашиш учун биолабораторияларни тўла қувват билан ишлатиш лозим. Асосан, биомаҳсулотларни далага эрталаб соат 5:00 дан 9:00 гача, кеч соат 16:00 дан 20:00 гача белгиланган тартибда  чиқариш керак. Ҳар бир гектар ғўза майдонига 2 тадан феромон тутқич ва 10 та суюқлик солинган идишларни ўрнатиш ҳамда ҳар 3 кунда суюқлик, клей ва капсулаларни янгилаб туриш шарт (албатта мутахассис тавсияси асосида).

Ҳурматли фермерлар ва кластер раҳбарлари!

Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз натижасида аҳоли табиий, сифатли озиқ-овқат билан таъминланмоқда. Қишлоқларда ҳаёт сифати яхшиланиб, янгидан-янги иш ўринлари яратилмоқда. Экспорт салоҳияти ортиб, юртимиз брендини дунё танимоқда.

Айни кунларда ғалла ва пахта далаларидаги барча агротехник тадбирларни тезкорлик билан, аниқ режа асосида амалга ошириш талаб этилади. Бунинг учун сувни тежаб, белгиланган муддатда суғоришни таъминлаш, минерал ўғитлардан ва ердан оқилона фойдаланиш ҳамда ўрим-йиғимга сифатли тайёргарлик кўришга қатъий бел боғлаш, бу муддатларни ўтказиб юбормаслик зарур.

Биз ишонамизки, фермерларимиз билим, тажриба ва меҳнатсеварлиги билан бу йил ҳам юксак натижаларга эришадилар!

Амударё фермерлари Кенгаши Раёсати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026