13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:42
Жамият 👁 456

Арна бўйи маҳалласида “Паркент тажрибаси” татбиқ этилмоқда

Арна бўйи маҳалласида “Паркент тажрибаси” татбиқ этилмоқда

Юртимизда ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва аҳолини барқарор энергия манбалари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, табиий газ тармоқларидаги йўқотишларни бартараф этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва мазкур соҳада замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани прокуратураси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, туманнинг Арна бўйи маҳалласини самарали ва хавфсиз энергия таъминоти билан таъминлаш мақсадида “Паркент тажрибаси” асосида амалий ишлар бошлаб юборилди.

“Паркент тажрибаси” – давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқилган, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини табиий газ билан хавфсиз ва самарали тарзда таъминлаш, энергия тежамкор технологияларни жорий қилишга қаратилган инновацион лойиҳа бўлиб, дастлаб Тошкент вилоятининг Паркент туманида жорий этилган. Мазкур тажриба ижобий натижалар бергани боис, ҳозирда Республика бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.

Айни пайтда ушбу тажриба Амударё туманида ҳам кенг қўлланилмоқда. Хусусан, туманнинг Арна бўйи маҳалласини қамраб олган “Автоматлаштирилган маҳалла–истеъмол–назорат баланси” лойиҳаси доирасида бир қатор техник ва ташкилий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 6,4 километр узунликдаги ер усти газ тармоқлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди, 7,9 километр ер ости газ тармоқлари мобиль лабораториялар орқали техник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 40 метр узунликдаги ер ости тармоғи ер устига чиқарилиб, 28 та замонавий тиргаклар ўрнатилди.

Ушбу ишлар маҳаллада табиий газ таъминотидаги йўқотишларни камайтириш, хавфсиз ва самарали таъминотни йўлга қўйиш, шу билан бирга аҳолининг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлмоқда.

Маҳалладаги 300 та хонадоннинг газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилди. Мавжуд 5 та ўрта босимли газ тақсимлаш пункти демонтаж қилиниб, ўрнига “РДБК-100” русумли 2 та замонавий пункт ўрнатилди. Шунингдек, диаметри 89 миллиметрлик 5 та фильтрлар, 5 тадан зулфин ва кранлар янгисига алмаштирилди. 12,6 километр узунликдаги газ қувурлари бўялди ва уларнинг техник ҳолати яхшиланди.

Барча ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган штаб таркибида ҳозирда 3 та бригада фаолият юритмоқда. Уларда 6 нафардан ортиқ “Маҳалла газчиси”, 3 нафар малакали пайвандчи ҳамда 2 тадан зиёд махсус техника воситалари жалб этилган. Бригада аъзолари томонидан газ тармоқларини тартибга келтириш ва икки босқичли тизимга ўтказиш ишлари самарали амалга оширилмоқда.

Шунингдек, штаб томонидан аҳолига энергия тежамкор табиий газ қурилмалари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва уларни ўрнатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу нафақат энергия тежамкорликни таъминлаш, балки исрофгарчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Натижада биргина Арна бўйи маҳалласидаги 474 нафар истеъмолчидан бир йилда тахминан 116 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилди.

Шу билан бирга, табиий газ таъминоти тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳисоб-китобларда аниқликни таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва исрофнинг олдини олиш мақсадида автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилмоқда. Бу орқали тизимда шаффофлик ва ҳисобдорлик таъминланмоқда.

Бундан ташқари, туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Тўқимачи” станциясидан чиқаётган фидердаги айрим трансформатор пунктларида технологик йўқотишларни камайтириш ва авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, 10 кВли (киловольтли) ҳаво тармоқлари йўллари дарахт шохларидан тозаланди, трансформатор пунктларининг 10 кВли ажраткичлари созланиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Прокуратура органлари ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этиб, лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудларда қонун устуворлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, барча ишлар белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бормоқда. Бу эса, энг аввало, давлат ва жамият манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ш. Жолдасов, Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026