13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:54
Жамият 👁 389

Соғлом оилавий муҳит – барқарор жамият асоси

Соғлом оилавий муҳит – барқарор жамият асоси

Ҳар қандай жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аввало, оиладаги муҳитга боғлиқ. Оилада муҳаббат, ўзаро ҳурмат ва тушуниш ҳукм сураётган бўлса, бу ҳолат жамиятдаги ҳар бир фуқаронинг онги, фикрлаши ва дунёқарашида ўз ифодасини топади. Шу боис, мамлакатимизда оилавий муносабатларда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.

Шу мақсадда 19 апрель куни Амударё туманининг Хитой овули ҳудудидаги 85-сонли умумтаълим мактаби биносида “Турмуш” профилактик тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир оилавий низоларни аниқлаш, барвақт бартараф этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришга қаратилган бўлиб, унинг доирасида муҳим ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман ИИБ катта инспектори Инобат Ўразматова, “Маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар вакиллари, ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди. Мазкур тадбир иштирокчиларига масъуллар томонидан мавзу юзасидан батафсил ахборот берилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган профилактик ишларга қарамай, оилавий тортишувлар, қўшнилар ва қариндошлар ўртасидаги келишмовчиликлар оқибатида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳануз учраб турибди. Аниқланган маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида содир этилган тан жароҳати етказиш ва оилавий зўравонлик жиноятларининг ҳар учинчиси айнан оилавий муносабатлар доирасида рўй берган. Айниқса, бундай ҳолатлар Амударё, Беруний, Қараўзак, Тўрткўл ва Хўжайли туманларида кўп қайд этилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида туманда истиқомат қилувчи зўравонлик ва тазйиқдан жабрланган 161 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. Мазкур ордерлар уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, зўравонликка қарши туришга хизмат қилади. Бироқ, айрим ҳолларда илгари берилган ҳимоя ордерларига қарамай, зўравонлик ҳолатлари такрорланмоқда. Шу сабабли, 5 нафар зўравон шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Оилавий низолар оқибатида руҳий тушкунликка тушган аёллар ҳам эътибордан четда қолдирилмаяпти. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги бирламчи психологик ёрдам хонасига 3 нафар аёл жойлаштирилди. Уларнинг иккитаси ҳолати оғир бўлгани боис Нукус шаҳридаги Аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш марказига юборилиб, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

“Турмуш” тадбири доирасида жиноятчилик ва фоҳишалик каби салбий ҳолатлар ҳам аниқланмоқда. 2 нафар аёл-қизнинг фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида чоралар кўрилди. Шунингдек, ўз хонадонида фуқароларга моддий манфаат эвазига шароит яратиб берган 1 нафар аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари қўлланилди.

Аниқланган ҳолатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бундай ҳуқуқбузарликлар асосан ўзаро тушуниш етишмаслиги, муроса маданиятининг пастлиги ҳамда ҳуқуқий саводхонликнинг заифлигидан келиб чиқмоқда. Шу боис, тадбир доирасида низоли оилалар билан индивидуал профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда, уларнинг рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир муаммони ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Профилактик ишларга маҳаллалардаги “еттилик” гуруҳлари, жамоатчилик ва фаоллар фаол жалб қилинмоқда. Мол-мулк, уй-жой, ер масалалари, расмий никоҳсиз яшаш, ажралиш каби омиллар оилавий келишмовчиликка сабаб бўлаётгани инобатга олиниб, тегишли давлат органлари – суд, кадастр, солиқ, ФҲДЁ ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, оилада зўравонлик содир этган ва профилактик ҳисобда турувчи шахслар ҳам алоҳида назоратга олинган. Улар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ташкил этилмоқда, зарур ҳолларда психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Агар оғир ижтимоий аҳволдаги шахслар, жумладан ўз жонига қасд қилишга мойил фуқаролар аниқланса, улар ҳақида Аёлларни реабилитация қилиш марказларига маълумотлар юборилмоқда.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида ёрдамчи тарбиячи касби бўйича ўқув курслари ташкил этилди. Ўқишни муваффақиятли якунлаган 2 нафар аёлга сертификатлар топширилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг рашк, мол-мулк талашиш билан боғлиқ мурожаатлари юзасидан кундалик мониторинг ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, спиртли ичимликларга мойил шахслар аниқланиб, улар жамоатчилик билан ҳамкорликда назорат остида ушлаб турилмоқда.

“Турмуш” профилактик тадбирининг асосий мақсади – оилавий муҳитни яхшилаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларга амалий кўмак кўрсатишдир. Ушбу мақсадларга эришишда маҳалла фуқаролар йиғини, “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиялари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Шу куни хотин-қизлар ўртасида зўравонликка қарши курашни кенг тарғиб этиш мақсадида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида махсус тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчиларга мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилиб, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Энг муҳими, “Турмуш” профилактик тадбири фақатгина жиноятларни аниқлаш билан чекланиб қолмай, балки оилавий муносабатларда тўғри муомала ва ҳуқуқий билимлар орқали келишмовчиликларни ҳал қилиш, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, тинч, барқарор ва адолатли жамият сари қўйилаётган муҳим қадамлардан биридир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026