12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Спорт 👁 1,000

Мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг туман босқичига старт берилди

Мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг туман босқичига старт берилди

Жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши учун ёш авлоднинг соғлом ва жисмонан баркамол бўлиб улғайиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан спорт ва жисмоний тарбияни кенг тарғиб қилиш, айниқса, ўсиб келаётган ёшларни ушбу соҳаларга жалб этиш долзарб масалага айланган. Зеро, ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга жалб қилиш – соғлом жамият пойдеворидир.

Шу мақсадда айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб анъанавий “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.  

8 апрель куни Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабининг сунъий қопламали спорт майдончасида бу йилги мазкур мусобақаларнинг туман босқичига старт берилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, туманимиз ёшларининг ушбу беллашувларда иштирок этишга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бораётгани, спорт мусобақаларининг ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти тўхталиб ўтди. Туман ҳокими ўз нутқида амударёлик ёшлар ушбу мусобақаларда республикада энг пешқадамлар сафида иштирок этиб келаётгани хусусида сўз юритиб, ёшларга бу йилги беллашувларда ҳам омад ва зафарлар тилади ҳамда уларнинг Ўзбекистон миқёсида чемпионликни қўлга киритишларига ишонч билдирди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан масъуллар ўсмир йигит-қизларимиз “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларида Қорақалпоғистон миқёсида чемпионликни қўлга киритиб, Ўзбекистон босқичида муносиб иштирок этиб келаётганини алоҳида эътироф этдилар.

Шундан кейин туманимиздаги 49 та овул ва маҳаллаларидан келган ўсмир йигит-қизлардан иборат жамоалар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларига старт берилиб, қизғин баҳслар бошлаб юборилди.

Илк учрашув Бештом ва Дарё бўйи маҳалласининг ўғил болалар жамоалари ўртасида бўлди. Ўсмир қизлар ўртасидаги илк баҳсда эса Холимбег ҳамда Оқ олтин овули жамолари ўзаро беллашдилар.

Таъкидлаш керакки, спорт саломатлик ва тарбиянинг асосидир. Спорт нафақат инсон саломатлигини мустаҳкамлашда, балки интизомли, сабрли ва мақсадга интилувчан шахсни шакллантиришда ҳам муҳим воситадир. Ёшлигидан спорт билан шуғулланган фарзанд жисмоний ва маънавий баркамол бўлиб вояга етади. Спорт ёшларга ўз вақтини тўғри тақсимлашга, зарарли одатлардан йироқ бўлишга ва ҳаётда фаол позицияни эгаллашга ёрдам беради.

Мамлакатимизда ёшларни спортга фаол жалб қилиш мақсадида таълим муассасаларида спорт тўгараклари ташкил қилиниб, муассасаларнинг инфратузилмаси ривожлантирилмоқда. Футбол, волейбол, кураш, сузиш каби тўгаракларда минглаб ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, спортга ошно бўлмоқда.

Бу борада турли мусобақаларнинг, шу жумладан маҳаллаларда мунтазам ўтказилаётган спорт мусобақаларининг аҳамияти ҳам катта бўлмоқда. Бу орқали ёшлар ўз иқтидорини намоён этиб, бир-бири билан рақобатда янада фаол бўлишга, соғлом турмуш тарзига амал қилишга одатланмоқда.

Айтиш жоизки, ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга жалб қилиш нафақат уларнинг соғлиғи, балки жамият келажаги учун ҳам сармоядир. Зеро, соғлом ёшлар – кучли давлатнинг таянчидир. Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мини футбол бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳам айнан ана шу мақсадларга хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026