14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:14
Фан ва таълим 👁 461

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

Мамлакатимизда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, айниқса, мазкур ташкилотларда фаолият олиб борувчи тарбиячи-педагогларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, тажриба ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, соҳада ўзаро соғлом рақобат муҳитини яратиш, илғор инновацион ғояларни амалиётга самарали жорий этишни таъминлашга қаратилган эътибор туфайли сўнгги йилларда мактабгача таълим ташкилотлари нуфузи ортиб, таълим-тарбия соҳасининг ишончли бошланғич таянч бўғинига айланди. Бунда соҳа вакилларининг касбий малакасини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, уларнинг ижодкорлик қобилиятларини юзага чиқариш мақсадида ўтказилаётган турли мавзулардаги кўрик-танловлар, фестиваллар ва мусобақалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи асосида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мажлислар залида бўлиб ўтган мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг ўринбосарлари ва тарбиячи-педагоглари иштирокидаги “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” касбий кўрик-танловининг туман босқичи ҳам билимдон, ташаббускор ва ўз касбининг фидойилари бўлган ходимларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Танловда давлат мактабгача таълим ташкилотларида услубчи, тарбиячи лавозимида фаолият юритаётган ва камида 2 йиллик амалий иш тажрибасига эга ходимлар қатнашишлари, иштирокчилар ўз касбий фаолиятларига доир 3 дақиқалик видеоролик тайёрлаб, кўрик-танлов ҳайъатига тақдим қилиши, шунингдек, “Энг яхши директор ўринбосари” йўналиши бўйича иштирокчи бошқа йўналишлардаги иштирокчиларга инновацион семинар ташкил этиши зарурлиги мусобақа Низомида белгилаб қўйилган.

Кўрик-танловнинг очилиш маросимига бағишланган йиғилишда сўзга чиққан Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов , Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман қўмитаси раиси Улуғбек Абдураҳмонов ва бошқалар кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар хусусида батафсил тўхталиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тиладилар.

Танловда “Энг яхши МТТ директори ўринбосари”, “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси”, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”, “Ўз фаолиятида инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи”, “Янги Ўзбекистонда янги авлодни маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” йўналишлари бўйича 101 нафар тарбиячи-педагоглар ва 12 нафар МТТ директори ўринбосарлари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Танловнинг биринчи шартига кўра, тест топшириқларини бажариш орқали иштирокчиларнинг назарий билимлари синовдан ўтказилди.

Биринчи шарт бўйича 20 баллдан юқори натижага эришган 34 нафар тарбиячи-педагог ва 9 нафар директор ўринбосарлари иккинчи шарт талабига кўра, ўз фаолиятларига доир 3 дақиқалик видеороликларини намойиш этдилар. Мазкур шарт бўйича 40 ва ундан юқори балл тўплаган 19 нафар иштирокчи танловнинг ҳал қилувчи – учинчи шартида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Кўрик-танловнинг учинчи шарти қизғин баҳсларга бой ва юқори ишчанлик руҳида ўтди. Унга кўра, “Энг яхши директор ўринбосари” йўналиши иштирокчилари касбий фаолиятига доир семинар ўтказиш, бошқа йўналишлар бўйича иккинчи шарт ғолибларига машғулот-ишланмаларини тайёрлаш талаблари қўйилди.

Учинчи шарт бўйича белгиланган талабларни тўғри ва муваффақиятли уддалаган 51-сонли ДМТТ директори ўринбосари Гулхумор Қозоқбоева “Энг яхши директор ўринбосари” йўналишида фахрли 1-ўринни эгаллади. Ушбу йўналишда 2-ўрин 2-сонли ДМТТ директори ўринбосари Саломат Тўраевага, 3-ўрин 44-сонли ДМТТ директори ўринбосари Севара Шамурадоваларга насиб этди.

“Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” йўналишида 2-сонли ДМТТ тарбиячиси Мавлуда Камалова биринчи, 40-сонли ДМТТ тарбиячиси Муяссар Кенжаева иккинчи, 21-сонли ДМТТ тарбиячиси Шаҳноза Қўшманова 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

Шунингдек, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи йўналишида I-ўрин 48-сонли ДМТТ тарбиячиси Ўғилой Собировага, 2-ўрин 45-сонли ДМТТ тарбиячиси Олтиной Ўразимбетовага, 3-ўрин 26-сонли ДМТТ тарбиячиси Муборак Сабировага насиб этди.

“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” йўналишида эса 6-сонли ДМТТ тарбиячиси Дурдона Қурбанбаева биринчи, 44-сонли ДМТТ тарбиячиси Барно Авезбаева иккинчи, 35-сонли ДМТТ тарбиячиси Мунира Қаландарова 3-ўринни эгаллади.

“Энг яхши эко-тарбиячи” йўналишида 6-сонли ДМТТ тарбиячиси Садоқат Шамуратова 1-ўринга лойиқ кўрилди. Ушбу йўналишда 27-сонли ДМТТ тарбиячиси Шаҳло Жумамуратова иккинчи, 22-сонли ДМТТ тарбиячиси Дилноза Нуримматова 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

“Янги Ўзбекистонда янги авлодни маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” йўналиши бўйича эса 44-сонли ДМТТ тарбиячиси Соҳиба Гулмирзаева биринчи, 45-сонли ДМТТ тарбиячиси Юлдуз Адилова иккинчи, 48-сонли ДМТТ тарбиячиси Салима Матназарова учинчи ўринларни қўлга киритди.

Кўрик-танлов якунида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов танловнинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, ташаккурномалар билан тақдирлади. Барча йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танловда 1-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмалар берилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019