16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:33
Сиёсат 👁 711

Депутатлар биринчи чорак якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда

Депутатлар биринчи чорак якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловчилар билан учрашиб, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида амалга оширган ишлари ва депутатлик фаолияти хусусида аҳолига ҳисобот бермоқда.

Амир Темур номли ОФЙ биносида ҳам шу каби учрашув ўтказилиб, унда ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғ.Ешниёзов ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати М.Саъдуллаевлар иштирок этди.

Депутатлар таъкидлаганларидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман ҳокимлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш ва инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа йўналишларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 20 га яқин Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар асосида 21 мингдан ортиқ оғир аҳволдаги турар жойларни таъмирлаш, жанубий туманлардаги 2 минг км.дан ортиқ ички йўлларга тош-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари амалга оширилди. Кадастри йўқ 27 минг 590 та уй-жойнинг ижара ва мулк ҳуқуқлари бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб берилди. 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан, жами 228 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Йиғилишда овул фаоллари Мусофир аҳоли пунктига ичимлик суви тармоғини тортиш, ички тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш, Манғит шаҳридан Амир Темур номли овулга олиб борувчи йўлни асфалтлаш масалаларида мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатлар юзасидан зарур тушунтиришлар берилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши қайд қилинди.

Шу каби учрашув туманнинг Тўлқин овулида ҳам ўтказилди. Учрашувда депутат Ғ.Ешниёзов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва ўз фаолияти хусусида ҳисобот берди.

Учрашувда аҳоли вакиллари ижтимоий таъминот масаласида, шунингдек 28-сонли мактабга олиб борувчи йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси қуриш, томорқаларни оқар сув билан таъминлаш масалаларда депутатга мурожаат қилдилар.

Бир гуруҳ фуқароларнинг овул ҳудудидан ўтган янги темир йўл линияси Чангал қалъа аҳоли пунктига бориш йўлларини узиб қўйгани, натижада шу ҳудудда яшовчи аҳоли овул марказига келиш учун 5-6 километр узоқ масофадан айланиб ўтишга тўғри келаётгани, овулдаги қабристон ҳам ушбу темир йўлнинг нариги томонида қолгани сабабли аҳоли учун ноқулайликлар туғдираётгани бўйича қилган мурожаати жойига чиқиб ўрганилди ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, ижобий ҳал қилиниши маълум қилинди.

Чойкўл овулида ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғ.Ешниёзов ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Я.Аҳмедов, С.Муродбоевалар сайловчиларга ҳисобот бердилар.

Овул аҳолиси халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 22-сонли мактаб олдидан ўтган қисмига болалар хавфсизлигини таъминлаш учун ётиқ сунъий тўсиқ ўрнатилгани, йўлдан катта юк автомобиллари ўтиши сабабли унинг бир қисми ишдан чиққанини маълум қилиб, таъмирлаш масаласида депутатлардан амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, аҳоли томонидан турар жойларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, собиқ Маданият қишлоқ врачлик пункти негизида оилавий поликлиника ташкил қилиш ва бошқа масалаларда йўлланган мурожаатлар ҳам тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, зарур чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Учрашувдан кейин Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутатлар Ғ.Ешниёзов ва Я.Аҳмедовлар хотин-қизлар бандлигини таминлаш мақсадида ОФЙ биносида ташкил қилинган тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026