21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 14:19
Жамият 👁 437

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг тадбири ўтказилди

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг тадбири ўтказилди

Мамлакатимизда инсон омилига эътибор, унинг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш, айниқса, давлат хизматларидан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли фуқаролар ҳаётига доир ижтимоий муаммоларга ўз вақтида ҳуқуқий ечим топиш имкони яратилмоқда.

29 март куни Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Амударё тумани бўлими биносида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида ташкиллаштирилган, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган коучинг дастурида ҳам инсон қадр-қимматини ҳамиша баланд тутиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий масалаларда эксперт-маслаҳатчи ва психологлар ёрдамларини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда Амударё тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳамда ижтимоий хизмат ходимлари иштирок этдилар. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Ғуломжон Дуйсенбоев ва марказ мутахассислари иштирокчиларга марказ ва ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури, аҳолини қийнаб келаётган мавжуд ижтимоий муаммоларга ҳуқуқий ечимлар топиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар ва тушунчалар тақдим этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, марказ фаолияти ва шу кунгача амалга оширган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Хусусан, катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шуъбаси бош мутахассиси Раҳмонжон Бобожонов, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шуъбаси мудири Муроджон Болтаевлар томонидан 2024 йил давомида ижтимоий ҳимояга ва алоҳида парваришга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилган амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Шундан сўнг ижтимоий тўловлар шуъбаси фаолияти бўйича бош мутахассис Сирожиддин Жумабоев, маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этиш шуъбаси мудири, бош ижтимоий ходим Баҳриддин Турабоевлар ўз фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бериб, 2025 йил учун белгиланган режалар, кўрсатиладиган ижтимоий ва ҳуқуқий хизматлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Коучинг тадбир давомида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси, ҳуқуқий масалаларда эксперт-маслаҳатчи хизмати, психологлар ҳамда марказ операторлари фаолияти тўғрисида ҳам зарур тушунчалар тақдим этилиб, бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир якунида Амударё туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Ғуломжон Дуйсенбоев ўтган 2024 йил давомида самарали фаолият олиб борган маҳалла фаолларига эсдалик совғалари топширди ва миннатдорчилик билдирди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026