13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:53
Жамият 👁 391

Ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш – устувор вазифа

Ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш – устувор вазифа

Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, 2025 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва тизим самарадорлигини ошириш мақсадида 27 март куни Амударё тумани Ички ишлар бўлими мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Жасурбек Атаев, туман ИИБ бошлиғи Мухаммедали Хожамуратов, соҳавий хизмат раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва шахсий таркиб иштирок этди. Йиғилишда мазкур қарор ижроси таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хавфсизликни таъминлашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилди. Жумладан, жиноятчиликка сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш, аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида самарали чоралар кўрилмоқда. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, жиноятчиликнинг асл омилларини аниқлаб, комплекс чоралар билан бартараф этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Президент Қарорига мувофиқ, 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа сифатида белгиланди. Хусусан, жиноятчилик кўп содир этиладиган маҳаллалар аниқланиб, уларнинг ҳолати илмий-амалий ёндашув асосида ўрганилади. Ҳуқуқбузарликларнинг асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилади. Шунингдек, маҳаллаларда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулияти белгилаб берилади, ёшлар, аёллар ва ишсизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган иш услублари такомиллаштирилади.

Шу билан бирга, аҳолида ҳуқуқий онг ва ижтимоий фаолликни ошириш мақсадида жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари кенг жалб қилинади. Жиноятчиликни камайтириш учун замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалардан фойдаланиш механизми йўлга қўйилади. Ҳар бир масъул идора ва муассасанинг иш фаолияти қатъий назоратга олиниб, жиноятчиликка қарши курашда масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга таъсир чоралари кўрилади.

Амударё туманида 8 та овул ва маҳалла “қизил” тоифага киритилган бўлиб, уларни “яшил” тоифага ўтказиш учун тегишли топшириқлар берилди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари ўтказилиб, жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик содир этган 5 нафар хотин-қиз маъмурий жавобгарликка тортилди, сўнгги икки ойда тазйиқ ва зўравонликка учраган 95 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилди.

Озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо чоралари қўлланилган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида шу куни туман ИИБ ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда иштирок шахслардан 6 нафари иш билан таъминланди. Бу эса уларнинг қайта жиноят содир этиш эҳтимолини камайтиради.

Тинч ва хавфсиз ҳаётни таъминлаш нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки кенг жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол иштирок этиши, жамоатчилик назоратини кучайтириши муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган чора-тадбирлар ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026