Ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
“Янги Ўзбекистоннинг нафаси, суръати ва шиддатини аввало азиз ўғил-қизларимизнинг азму шижоати, дадил фикр ва таклифларида, эришаётган дастлабки ютуқларида кўраман” – дея кўп бора таъкидлайди, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, ёшлар Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидир. Жойларда эртамиз эгаларининг қизиқишларини қўллаб-қувватлаб, ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини фикримизнинг далили сифатида келтириш мумкин.
Амударё тумани ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-истаклари билан яқиндан танишиш, таклифларини, муаммоларини тинглаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 27 март куни ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар, тижорат банклари бошлиқлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов бугунги кунда ёш авлод вакилларининг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини яна кучайтириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш, қобилиятларини юзага чиқариш, ҳар жабҳада ёшларга қўл-қанот бўлиш борасида яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида сўз юритди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув мобайнида тижорат банклари ҳамда бўлимлар бошлиқлари томонидан ёшлар учун барча йўналишларда яратилаётган имкониятлар хусусида маълумотлар берилди. Ҳар бир тижорат банки раҳбари ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ташаббускор лойиҳаларини амалга оширишлари учун мавжуд имтиёзлар хусусида сўз юритдилар.
Шундан сўнг туманимиз ёшлари масъулларга турли масалалар юзасидан саволлар ҳамда мурожаатлар йўлладилар. Ёшларнинг муаммоли масалалари юзасидан йўлланган мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Жараён мобайнида ёшларнинг турли мазмундаги саволларига ҳам атрофлича жавоблар берилди.
Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли, ҳам руҳан, ҳам жисмонан баркамол авлод тарбияланмоқда. Бугунги ёшларнинг онг-у тафаккури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалиётга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги барчамизни қувонтиради.
Учрашувда иштирок этган ёшлар мурожаат ва саволлар билан бирга туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди. Икки соатга яқин давом этган ҳоким ва ёшлар учрашуви иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶