12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Спорт 👁 875

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА АМУДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА АМУДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини янада яхшилаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш, айниқса, идора ва ташкилотларда фаолият олиб борувчи ишчи-хизматчиларнинг жисмоний фаолликларини ошириш орқали саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида турли байрам саналари муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этиш доимий анъанага айланган. Бу каби тадбирлар Наврўз – умумхалқ байрами арафасида янада қизғин тус олади.

Жорий йилнинг 15-17 март кунларида туманнинг Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган сунъий қопламали спорт майдончасида спортнинг мини футбол тури бўйича идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида Амударё тумани ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақалар футбол ихлосмандлари учун байрамона жўшқин кайфият бағишлади.

Аввало шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мазкур спорт мусобақасини шаффофлик асосида ўтказиш мақсадида унда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар аъзолари мусобақа шартлари ва ўйин тартиб-қоидалари билан олдиндан танишишлари учун имконият яратилди ва тумандаги идора-ташкилотларнинг ишчи-ходимларидан иборат 10 та футбол жамоаси таркибидаги 80 нафар иштирокчи рўйхати шакллантирилди.

Уч кун давом этган мусобақаларда Амударё туман ҳокимининг ўринбосарлари Баҳодир Ерназаров, Нодир Камолов, спорт мактаби директори Жасур Яхшимов, шунингдек, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Мусобақанинг биринчи кунида саралаш, иккинчи кунида ярим финал, учинчи кунида эса 3-ўрин ва финал ўйинлари ўтказилди.

Қизғин баҳсларга бой ва дўстона вазиятда ўтган мусобақа якунларига кўра, 1-ўрин Амударё тумани Электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари жамоасига насиб этди. 2-ўринни ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчиларидан иборат жамоа футболчилари эгалладилар. 3-ўрин учун ўтган қизғин ва муросасиз баҳслар натижасига кўра, “Амударётумангаз” газ таъминоти идораси жамоаси устунликка эришди.

Наврўз – умумхалқ байрами арафасида бўлиб ўтган мазкур спорт мусобақаси нафақат иштирокчи жамоалар аъзолари, балки футбол спорти ишқибозлари учун ҳам байрамона кайфият бағишлади.

Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан 1-ўринни эгаллаган туман Электр тармоқлари корхонаси жамоасига Амударё тумани ҳоким кубоги тантанали равишда топширилди ва ғолиб жамоалар аъзолари муносиб тақдирландилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026