12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Сиёсат 👁 625

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 7-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 7-сессияси тўғрисида ахборот

20 март куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 7-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси, туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига 7-Арна бўйи сайлов округидан депутат Улуғбек Абдурахманов сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳисобот берди. Ҳисоботда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан халқ депутатлари Кенгашлари бюджет маълумотларининг очиқлиги ва ошкорлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан халқ депутатлари Кенгаши ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилганлиги таъкидланди. Депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг 2025 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасига маблағлар ажратиш тўғрисидаги масалани бир овоздан маъқулладилар.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қудрат Абдухаликов ҳисобот берди. Ҳисоботда 2025 йил биринчи чорагида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди. Туман ҳудудида суғориладиган экин ерлари 32 минг 497 гектар, бўз ерлар 38 гектар, боғлар 450 гектар, узумзорлар 39 гектар, тутзорлар 887 гектар, жами суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари 32 917 гектарни ташкил қилади. Туман ҳудудида ҳозирги кунда 45 минг 740 гектар майдонда жами 613 фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2025 йил пахта ҳосили учун 352 нафар фермер хўжаликларда 13 минг гектар чигит экилиши режалаштирилган. 4 минг 800 гектар экин майдонларига эса ғалла экилган. Ҳисоботда экин ерларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумотлар берилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – туманда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимининг давлат инспектори Ғайрат Искандаров ҳисобот берди.

Қайд этилишича, туман Экология бўлимида 2024 йил мобайнида жами 140 та ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари аниқланиб, 280 млндан ортиқ миқдорда жарима ҳамда 157 млн сўм миқдорда зарар ҳисобланиб, тўлиқ равишда айбдорлардан давлат ҳисобига ундирилган.

Сессияда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси, депутат Отабек Йўлдошов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги 143-сонли Фармони ва 2024 йил 23 сентябрь кунги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 330-сонли қарорининг Амударё туманидаги ижросини депутатлик назорати сифатида ўрганишлар якуни бўйича ахборот берди.

Ахборотда таъкидланишича, дастур ижросини таъминлаш бўйича 2025 йилда бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинган бўлиб, 5 бўлим ва 8 банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ижро муддати ва масъуллар белгиланган ҳолда тегишли ишлар амалга оширилган.

Сессия мажлисида Экопартия аъзоси, депутат Гулбаҳор Раимова давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида “Депутатлар боғи” яратиш бўйича таклиф берди ва ушбу таклиф Кенгаш томонидан қўллаб-қувватланди.

Кун тартибидаги сўнгги масала – 2025 йилда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Ҳакимжон Собиров ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, туманда Давлат тиббий суғурта механизмларини жорий қилишга тайёргарлик ишлари мониторинги ўтказилиб, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига маҳаллабай, манзилли ва мақсадли тарзда юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тумандаги тиббий муассасаларни тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар ҳамда локал тармоқ билан таъминлаш ишлари якунланмоқда.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, фикр-мулоҳазалар тингланди ва фаол муҳокамалардан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026