12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 524

ЯНГИ МЕҲНАТ ФАСЛИНИ БОШЛАГАН ФЕРМЕР

ЯНГИ МЕҲНАТ ФАСЛИНИ БОШЛАГАН ФЕРМЕР

Бугун ҳамма далада. Айниқса, деҳқон аҳли учун қайноқ меҳнат онлари бошланаётир. Кўкламнинг ташрифини дала бағрида қарши олишга одатланган деҳқон учун ҳамал киришини кутишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Янги деҳқончилик йили учун тузилган эзгу режаларни таҳлил қилиш орқали имконлари доирасида улуғвор марраларни кўзлаб, иш фаслини бошлаш эса янада завқли.

Бўз ёп овулидаги “Тожибоев Рустам” фермер хўжалиги раҳбари Амин Тожибоев қишлоқда туғилиб-ўсганидан, болалиги ҳам, ёшлиги ҳам бепоён далалар бағрида ўтганиданми, деҳқончилик илмини, фермер хўжалигини юритишнинг барча молиявий-иқтисодий асосларини пухта ўрганди ва ҳаётини қишлоқ хўжалигига бағишлади. Бу борада билимини ошириш мақсадида Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олди. Ерга меҳр бериб, асло кам бўлмади. Ўз яқинларини, қолаверса, бир неча ҳамқишлоқларини иш билан таъминлади.

Табиатан тиниб-тинчимас, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга одатланган Амин Тожибоевнинг уддабуронлиги ва ташаббускорлиги туфайли йил сайин фермер хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, ҳосилдорлиги ошди. Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан олинган даромад туфайли хўжалик деҳқонларининг моддий манфаатдорлиги яхшилангани ҳамжиҳатлик муҳитини яратди. Ҳар бир деҳқончилик йили учун тузилган контрактация шартномаларини ортиғи билан адо этиб келаётган хўжалик деҳқонлари ўтган 2024 қишлоқ хўжалик йилини барча йўналишлар бўйича муваффақиятли якунладилар.

Умумий 98 гектар ерда деҳқончилик қилган фермер хўжалигида ўтган йили буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди. 10 гектар майдондаги буғдойзор ҳосилдорлиги ҳар гектар ҳисобига 55 центнерни ташкил этди. Шартномадаги 30 тоннадан ташқари яна 30 тонна ҳосилнинг хўжалик ихтиёрида қолгани ишчиларнинг ризқи зиёда, дастурхонлари тўкин бўлишига имкон яратди. 60 гектар ерга экилган пахта ҳосилдорлиги ҳар гектар ҳисобига 30 центнерга тўғри келди ва етиштирилган ҳосил ижарачи-деҳқонларнинг ҳам, фермер хўжалигининг ҳам даромади мўл бўлишини таъминлади. Натижада хўжалик деҳқонлари ўтган қишлоқ хўжалик йилини 700 миллион сўм соф даромад билан якунладилар.

Деҳқоннинг моддий манфаатдорлиги ошса, яшаш шароитини яхшилайди, орзу-ниятларини амалга оширишга интилади. Фермер эса бор даромадини деҳқончилик маданиятини оширишга, хўжалик деҳқонларининг меҳнатини енгиллаштириш мақсадида янги техникалар ва минерал ўғитлар харид қилишга сафлайди. Амин Тожибоев ҳам шундай қилишга одатланган.

Мутахассислиги бўйича муҳандис-механик бўлган Аминбой Тожибоев техниканинг “тили”ни яхши билганидан гоҳ лизингга, баъзида йиллик соф даромадлари эвазига хўжаликнинг техника паркини янгилаш чорасини кўради. Айниқса, “Orion” русумли сурим трактори, “Hyundai” русумли экскаватор, 3 та МТЗ русумли транспорт тракторлари, шунингдек, лазерли ер текислаш техникаларининг юқори унум билан ишлатилиши натижасида хўжалик ерларининг ҳосилдорлиги кескин ошди. Аввалги паст-баланд, нотекис ер майдонлари лазерли ер текислаш техникаси ёрдамида маромига етказиб текислангач, экинларни бир текис озиқлантириш имкони яратилди.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Наврўз байрами арафасида хўжалик далаларида амалга оширилаётган юмушлар билан танишганимизда баҳорги шўр ювиш ишлари муваффақиятли якунланиб, янги деҳқончилик йилини бошлашга қизғин тараддуд кўрилаётганига гувоҳ бўлдик. Ўғит сепиш мосламаси ёрдамида яхшилаб озиқлантирилган 10 гектар майдондаги ям-яшил буғдой майсалари баравж ўсмоқда. Барча далаларнинг четлари ободонлаштирилиб, хўжалик ҳудудидаги ариқлар, дала йўллари бўйларига тартиб билан экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари кўзларни қувонтиради.

– Ерларимиз тобига келгач, экин-тикин ишларини бошлаб юборамиз, – дейди фермер Амин Тожибоев. – Бу йил 62 гектар майдонга чигит экишни режа қиляпмиз. Буғдойзорнинг ривожидан кўнглимиз тўқ. Ҳамал кирса, ишларимиз янада қизийди, сурим ишлари бошланади.

Кўкламни, ҳамални ҳамиша далада кутиб олишга одатланган “Тожибоев Рустам” фермер хўжалиги деҳқонлари учун бошланаётган янги меҳнат фасли янада баракали бўлишига шак-шубҳа йўқ. Чунки ишнинг кўзини биладиган хўжалик раҳбари билан ижарачи-деҳқонларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти боис, барча ишлар бадастир, маромига етказиб бажарилаётгани, техникалар юз фоиз экишга тайёрлаб қўйилганидан аёнки, қилинаётган ҳаракатлар албатта баракали бўлиши табиий.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026