12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Фан ва таълим 👁 476

МТТДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ: “ИЛК ҚАДАМ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДАГИ МАВЗУЛИ ТАДБИРЛАР ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

МТТДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ: “ИЛК ҚАДАМ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДАГИ МАВЗУЛИ ТАДБИРЛАР ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Амударё туманида 5та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда 101та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларга 3704 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган. Мазкур мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини ташкиллаштиришда “Илк қадам” давлат ўқув дастурида белгиланган талаблар асосида ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва ақлан, интеллектуал-маънавий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда МТТларда болаларнинг нутқий жиҳатдан нуқсонсиз ўсиб-улғайишлари, жисмонан соғлом, ақлан етуклигини таъминловчи турли дидактик ўйинлар, бола хотирасини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи интерфаол машқлар ўтказиш, шунингдек, педагог-тарбиячиларнинг билим ва малакаларини доимий равишда ошириб боришлари учун зарур шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси услубчилари ва мутахассислари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, семинар-тренинглар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Шу мақсадда 4 март санасида 5-сонли Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган семинар-тренинг ҳам МТТ педагог-тарбиячиларининг касбий маҳоратини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш борасидаги фикрларга бой тарзда ўтди.

Семинар-тренингда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси услубчиси Сауле Патуллаева, Давлат хусусий шерикчилик асосидаги таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Абдурашид Насириллаев ҳамда ҳудудлардаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагог-тарбиячилари иштирок этишди.

Семинар-тренингда “Илк қадам” давлат ўқув дастурида белгиланган вазифалар ва давлат талаблари ҳақида, ташкилотлардаги марказларнинг жойлашиши ҳамда таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган болаларни ривожлантириш хариталарининг юритилиши бўйича соҳа мутахассислари томонидан атрофлича тушунчалар берилиб, керакли маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида иш ҳужжатларининг юритилиши юзасидан ҳам амалий-кўргазмали машғулотлар олиб борилиб, тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам ўтказилди.

Семинар давомида болаларни ривожлантиришга қаратилган 5та асосий йўналиш қамраб олиниб, тегишли ўқув дастури асосида режавий-жадвалда белгиланган мавзуга мос интерфаол машқларни бажариш, дидактик материалларни қўллаш технологиялари, мавзуга мос ўйинларни ўтказиш услублари, болалар учун шеър ва қўшиқларни танлаш маҳорати тўғрисида мутахассислар томонидан “ўрган-ўргат” тамойили асосида тажриба алмашув соатлари ташкил этилди.

Шундан сўнг мазкур таянч мактабгача таълим ташкилоти услубчиси, тренер-ментор Гулчеҳра Йўлдошева томонидан мактабгача таълим ташкилотларида амалга ошириладиган йиллик мавзули иш режаси асосидаги ой ва ҳафта мавзулари бўйича слайдлар ёрдамида амалий машғулот ташкил этилиб, унда март ойининг биринчи ҳафта мавзуси ­– “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан болажонлар иштирокида ташкиллаштириладиган тадбирнинг бола тарбиясидаги аҳамияти юзасидан слайд намойиш қилинди.

Бундан ташқари, мавзу билан таништиришда кузатиш, кўргазмали воситаларни қўллаш, оғзаки ва амалий услублардан ҳамда тарқатма манбаларидан фойдаланиш бўйича назарий билимлар ҳам тақдим этилди.

Семинар-тренингда иштирокчилар учун “Мавсумий ўзгаришлар” мавзусида 5 та ривожланиш йўналиши асосида бири-биридан қизиқарли инновацион машғулотлар ҳам ташкиллаштирилди. Унга кўра, 5 та ривожланиш йўналиши асосида мақсадларни тўғри белгилаш ва уларни амалга ошириш усуллари, технологиялари, ушбу мавзуларда таълимий фаолиятда фойдаланиладиган кўргазмали жиҳозлар ва тарқатма воситаларини тайёрлаш бўйича ўтказилган амалий ва назарий машғулотлар орқали иштирокчиларнинг ўз касбий маҳоратларини ошириш имконияти ҳам яратилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026