14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 301

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги — экологик муҳитни яхшилаш йўлида хайрли ташаббуслар маскани

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги —  экологик муҳитни яхшилаш йўлида хайрли ташаббуслар маскани

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили  

Юртимизда ўрмонларни кўпайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш йўлида муҳим ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Амударё туманидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ҳам яшил майдонларни асраш, экологик муҳитни яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва шу каби бошқа кўплаб муҳим вазифаларни бажаряпти. Ўрмон хўжалигида ташкил этилган кўчатхоналар, уларда ўстирилаётган турли манзарали дарахтлар ва ўрмонзорлар экологик муаммоларни ҳал этишда муҳим омил ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги Назархон ва Қипчоқ бўлимларидан иборат бўлиб, хўжалик ходимлари асосан, қум ўрмонлари ва саксовулзорларни сақлаш ҳамда қўриқлаш ишлари билан шуғулланади. Шунингдек, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ўрмон хўжалигидаги кўчатхонада, асосан, манзарали, игна баргли, мевали дарахтлар ва саксовул кўчатлари етиштирилади.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида 2024 йилда дастлабки режага мувофиқ, 20 гектар ўрмон фонди ерларини фойдаланишга киритиш белгиланган бўлиб, бу кўрсаткич тўлиқ бажарилди. Ўрмонзорлар ва бутазорлар майдонини кенгайтириш бўйича белгиланган режа 800 гектар бўлиб, амалда бу кўрсаткич 5 минг 915 гектарга етказилди. Шунингдек, 4 минг 200 кг миқдорида дарахт ва бута уруғларини тайёрлаш белгиланган бўлиб, амалда 30 минг 125 кг уруғлар тайёрланди. Ушбу уруғлар, асосан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида етказиб берил­япти.

Тут кўчатларини етиштириш бўйича ҳам кутилганидан анча юқори натижалар қайд этилди. Белгиланган 110 минг дона кўчат ўрнига 342 минг дона кўчат етиштирилди.

Хусусий сектор билан ҳамкорликда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 531 бош чорва етиштириш режаси 163,5 фоизга бажарилди. Паррандачилик йўналишида ҳам умумий режа 11 минг 860 бош ўрнига 11 870 бош қилиб бажарилди.  Асаларичилик соҳасида эса 1 минг 700 уяда шунча оила асалари етиштирилиб, режа 100,6 фоизга бажарилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳам белгиланган режадан 65,8 фоиз юқори кўрсаткич қайд этилди. Доривор ва озуқабоп ўсимликлар етиштириш ҳажми 70 тоннани ташкил этди.

2019-2024 йиллар давомида хўжаликда жами 106 гектар майдонда иҳота ўрмонзорлари барпо этилди. Бундан ташқари, шу йиллар ичида 31 та ҳудудда жойлашган 140 та фермер хўжалиги ҳудудига 161 минг 157 дона кўчат экилди. Ушбу ишларнинг асосий мақсади – шамол ва қум кўчишининг олдини олиш, ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳамда экологик муҳитни яхшилашдир.

2024 йилда 82та ташкилот ва корхона билан 151 минг 792 дона кўчат етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Жумладан, фуқаролар йиғинлари билан 18 минг 300 дона кўчат учун шартнома тузилган бўлиб, турли ташкилотлар 40 минг 881 дона кўчат билан таъминланди. Жумур овул маҳалласида “Менинг боғим” лойиҳаси дои­расида 2,5 гектар майдон ободонлаштирилиб, ҳудуд табиий гўзаллик мас­канига айлантирилди. Мазкур боғ ҳудудига жами 1 минг 417 туп, жумладан 447 туп ясень, 428 туп катальпа ва 542 туп қайрағоч кўчатлари экилди. Шунинг­дек, боққа 10 та ўриндиқ ва 10 та чиқинди қутиси ўрнатилиб, аҳоли учун қулай шароит яратилди.

Жорий йилда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳам кенг кўлам касб этади. Хусусан, ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш мақсадида туманда 231,5 гектар ер ажратилиб, унда турли экологик ва иқтисодий йўналишдаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.  

Туман ҳудудида 200 гектар майдонда чўл ўсимликлари, тез ўсувчи дарахтлар ва бутазорлар барпо этилади. Бу нафақат ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш, балки ҳавонинг тозалигини таъминлаш ва тупроқни эрозиядан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишларини янада кенгайтириш мақсадида 0,5 гектар ерда мевали ва манзарали дарахтлар кўчатхонаси ташкил этилиши режалаштирилган.  

Доривор ўсимликлар – наъматак, лаванда, мойчечак, далачой ва тоғрайҳон етиштириш мақсадида 30 гектар майдон ажратилади. Бу ўсимликлар тиббий ва фармацевтика соҳасида кенг қўлланилиб, улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Шунингдек, 1 гектар ерда донли, дуккакли ва полиз экинлари етиштириш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, 116 гектар ер ажратиб, камбағал оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

“2025 йилда аҳоли банд­лигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида белгиланган вазифаларга кўра, Амударё туманида 7 та маҳаллага – Уйшин, Амир Темур номли, Бўз ёп, Куюк кўпир, Оқ олтин, Бобур номли ва Қангли овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларига умумий 6 минг 832 туп манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчалар етказиб берилиши режалаштирилган.  

Экиш учун туманнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, тут, қайрағоч ва терак каби тез ўсувчи ҳамда ҳавони тозалашда муҳим аҳамиятга эга бўлган дарахт турлари танланган. Бу нафақат атроф-муҳитни ободонлаштириш, балки ҳудуднинг иқлим шароитини яхшилаш, чанг ва иссиқликни камайтириш, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини беради.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида ҳозирда 56 нафар ходим фаолият юритмоқда. Ҳар бир ходим ўрмонларни ҳимоя қилиш, ноқонуний дарахт кесиш ва ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек, экотизимни сақлашда жонкуярлик билан меҳнат қилмоқда.

Эркинбой Тўраев, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019