12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:48
Қишлоқ хўжалиги 👁 465

“Agro-dizel” номли янги савдо шохобчаси ўз фаолиятини бошлади

“Agro-dizel” номли янги савдо шохобчаси ўз фаолиятини бошлади

Қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Ерга уруғ қадаш, уни парвариш қилиш ва мўл ҳосил етиштиришда замонавий техникаларнинг ўрни беқиёс. Ҳар бир мавсумда деҳқон ва фермер хўжаликлари учун техника воситаларига бўлган эҳтиёж ортади. Айниқса, баҳорги экин мавсуми яқинлашар экан, қишлоқ хўжалиги техникаларини тайёр ҳолга келтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бундай шароитда соҳага ихтисослашган савдо шохобчалари деҳқон ва тадбиркорлар учун катта имконият яратади. Яқинда шундай қулайликлардан бири – Амударё туманининг Янгиобод маҳалласида “Agro-dizel” номли янги савдо шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, маҳалла фаоллари, “Юсуф Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар бу каби лойиҳаларнинг аҳамиятини таъкидлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилиши эътироф этишди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг нуронийлар рамзий тасмани кесиб, савдо шохобчасидаги шароитлар билан танишдилар. Дўкон замонавий жиҳозланган бўлиб, мижозларга қулайлик яратиш учун барча шарт-шароитлар билан тахминланган. Маҳсулотларнинг кенг ассортименти, сифатли хизмат ва қулай жойлашув дўконни ҳудуд учун муҳим савдо нуқтасига айлантиради.

Мазкур лойиҳа тадбиркор Раҳматилло Ёқубовнинг ўз маблағлари ҳисобидан бунёд этилди. Дўкон 2 қаватдан иборат бўлиб, 1-қаватда савдо фаолияти олиб борилади, 2-қават эса офис сифатида хизмат қилади. Савдо шохобчаси фаолияти натижасида 6 нафар ёш иш билан таъминланди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида техника ва эҳтиёт қисмларининг сифатли ҳамда кафолатли бўлиши деҳқон ва фермер хўжаликлари учун катта аҳамиятга эга. Хусусан, ишлаб чиқариш жараёнида техника узлуксиз ишлаши ҳосилдорлик ва меҳнат самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис замонавий талабларга жавоб берадиган, ишончли ва узоқ муддат фойдаланиш имкониятига эга эҳтиёт қисмларини таклиф қиладиган савдо шохобчаларининг кўпайиши соҳанинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Янги “Agro-dizel” номли савдо шохобчасининг фаолияти нафақат тадбиркорлар ва фермерлар, балки бутун туманнинг иқтисодий ривожига ҳисса қўшади. Замонавий ва талабгир маҳсулотлар билан таъминлайдиган бундай масканлар деҳқонлар меҳнатини енгиллаштириб, техника ва қишлоқ хўжалигининг ривожига хизмат қилади. Энг асосийси, бу каби ташаббуслар аҳоли турмуш даражасини яхшилаб, янги иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшади.

Қишлоқ хўжалиги – мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи. Ушбу соҳа ривожи йўлидаги бундай ташаббуслар фермер ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026