13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:16
Жамият 👁 387

Жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Жамият барқарорлиги ва тараққиётини таъминлашда маҳаллий даражадаги ҳуқуқ-тартибот ишлари муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Музаффар Раҳматуллаев бошчилигида Амударё тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан туманда олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама этилди.

 Тадбирда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда техник воситалардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда белгиланган ўринларда кузатув камералари ўрнатиляпти. Оилалардаги осойишталикни таъминлаш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 11 нафар низоли оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бироқ, зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш чора-тадбирлари етарли даражада ташкил этилмаган. Пробация назоратидаги аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш ишлари ҳам қониқарли тарзда бажарилмаган.

Ишсизлик ва бандликни таъминлаш масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилган. Бироқ, пробация назоратидаги шахсларни касб-ҳунарга йўналтириш учун мономарказларда ўқитиш ишлари маблағ ажратилмагани сабабли бошланмаган. Оқибатда бу ҳолатлар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларнинг ижтимоий мослашувига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда жиноятчилик ҳолати ва профилактика ишлари таҳлил қилинди. Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида туманда 18 та жиноят содир этилган бўлиб, барчаси сектор раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинган. Туман бўйича "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларни “яшил” тоифага ўтказишга доир амалий ишлар қилиняпти. "Ижтимоий профилактика" тадбирлари доирасида 443 нафар шахс ҳақида хулоса берилган ва овул-маҳаллалардаги масъуллар томонидан қабул қилинган.

Шунингдек, маҳаллий раҳбарларнинг назорат ишларини тўлиқ таъминламагани аниқланган. Хусусан, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари томонидан кунлик назорат ўрнатилмаган. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вазифаларини ўз вақтида бажармаган.

Аниқланган камчиликлардан бири – маҳаллаларда “хонодонбай” ва “фуқаробай” ишлаш тизими самарали ташкил қилинмаган. Миграциядан қайтган ва ҳуқуқбузарликка мойил фуқаролар билан ишлаш жараёнлари ҳам суст олиб борилган.

Йиғилиш якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Шоҳзод Қурбонбоев

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026