12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Фан ва таълим 👁 534

Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожлантириш соати" тадбирлари ўтказилди

Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожлантириш соати" тадбирлари ўтказилди

Замонавий таълим тизимида педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиши муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, уларни инновацион методлар билан таништириш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш бугунги кунда устувор йўналишлардан биридир. Шу мақсадда 2024 йил 21 июнь куни давлат раҳбари томонидан қабул қилинган "Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожлантириш соати" тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Амударё туман Ихтисослаштирилган мактабида ҳам инглиз тили ўқитувчилари учун "Касбий ривожлантириш соати" ташкил қилиниб, тадбир доирасида мактабнинг 8-синф ўқувчилари учун "Spending money" (Пул сарфлаш)  мавзусида тажриба-синов дарси ташкил этилди.

Машғулотлар инглиз тили фани ментор-ўқитувчилари Моҳира Шомуротова ва Фариза Ражаповалар томонидан ўтказилди. Дарс жараёнида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Музаффар Абдуллаев, мактаб маъмурияти ва инглиз тили методбирлашма раиси Шоҳзод Исмоиловлар иштирок этишди. Очиқ дарс давомида инновацион педагогик ёндашувлар ҳамда интерфаол методлар қўлланилди.

Дарс якунида иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, очиқ дарснинг ютуқлари ҳамда таклифлар муҳокама қилинди. Музаффар Абдуллаев томонидан дарснинг замонавий талаб ва стандартларга мослиги, қўлланилган инновацион методлар мавзуни тўлиқ очиб берганлиги эътироф этилди.

Куннинг иккинчи қисмида "Касбий ривожланиш куни" доирасида Амударё туман Ихтисослаштирилган мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, тренер Равшан Халмуратов ва ментор-ўқитувчилар Моҳира Шомуротова ҳамда Фариза Ражаповалар томонидан умумтаълим мактаблари инглиз тили фани ўқитувчилари иштирокида юқоридаги мавзуда амалий семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу машғулотларда умумтаълим мактабларидан 150 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этишди.

Семинар-тренинг давомида замонавий педагогик ва инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш, интерфаол методлар ёрдамида ўқувчиларни фаолликка чорлаш ҳамда креатив ва танқидий фикрлашни ривожлантириш бўйича амалий тажрибалар ўрганилди. Очиқ дарснинг ҳар бир босқичида қўлланилган интерфаол методлар мавзу билан уйғунлиги, ўқувчиларнинг дарс жараёнига фаол жалб қилингани ҳамда педагогларнинг инновацион метод ва технологияларни ўзлаштириш имкониятлари эътироф этилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан семинар-тренингда иштирок этган ёш педагогларнинг фаолияти таҳлил қилиниб, уларга тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар замонавий педагогик ва инновацион таълим технологияларини ўрганишга қаратилган амалий семинар-тренинг ташкил этилганидан мамнунликларини билдиришди. Бундай тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиши ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга ҳамда таълим сифати юксалишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Равшан Халмуратов,  Амударё туман Ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026