13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 584

ФВВга қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари ўтказилди

ФВВга қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказиладиган махсус имтиҳонлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг интеллектуал ривожланиши ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олиш интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

20 февраль куни Президент мактаблари тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактабида Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида олий таълим муассасаларига киришда имтиёз берувчи тавсиянома учун тест синовлари ташкил этилди.

Мазкур тест синовлари ҳарбий хизматчиларнинг билим даражасини аниқлаш, олий таълимга кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда интеллектуал ривожланишларини рағбатлантиришга йўналтирилган. Жараён бошланишидан олдин Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими вакиллари томонидан иштирокчиларга тест ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳамда муҳим жиҳатлар ҳақида тушунчалар берилди.

Имтиёзли тавсиянома бериш жараёни ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида эришган натижалари ва билим савияси асосида баҳоланади. Асосий мезонлар қаторидан жанговар тайёргарлик, маънавий-маърифий савия ва назарий билимлар ўрин олади. Жанговар тайёргарлик ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, тактик машғулотлардаги муваффақиятлари ва хизмат давомида кўрсатган қобилиятларига асосланиб баҳоланади. Маънавий-маърифий савия эса уларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланганлиги, интизоми ҳамда ҳуқуқий билимлари даражаси билан белгиланади. Назарий билимлар эса математика, физика ва мантиқий тафаккурга оид тест синовлари орқали аниқланади.

Тест синовлари 100 та саволдан иборат бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг турли йўналишлардаги тайёргарлик даражасини баҳолашга қаратилган. Баҳолаш тизими жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, шунингдек, назарий билимлар даражасига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Тавсиянома фақат интизомли, билимли ва фаол ҳарбий хизматчиларга тақдим этилади. Агар ҳарбий хизматчи хизмат давомида интизомий қоидабузарликларга йўл қўйган бўлса, у тавсиянома олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Ушбу тизим, бир томондан, ҳарбий хизмат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилса, иккинчи томондан, олий таълимга интилаётган ёшларни ўз билим ва маҳоратини оширишга рағбатлантиради.

Тавсияномага эга бўлган ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига киришда тест натижалари бўйича тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл олиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар учун алоҳида квоталар ажратилади. Тавсиянома уч йил давомида амал қилади ва бу муддат ёшлар учун олий таълимга кириш режаларини пухта тайёрлаш имконини яратади.

Мазкур тест синовларида жами 200 нафардан ортиқ муддатли ҳарбий хизматчи иштирок этди. Ушбу ташаббус ёшларга билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, ҳарбий хизмат мобайнида эгаллаган тажрибалари асосида олий таълимга йўл очиш имконини бермоқда. Бу эса ўз навбатида ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал ва касбий ривожланишига кўмаклашади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026