14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:19
Фан ва таълим 👁 323

48-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

48-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Таълим-тарбияга эътибор кучли бўлган жамият аъзолари юксак маънавиятли, шу билан бирга илғор фикрли, илм-у маърифатнинг қадр-қимматини ҳамма нарсадан устун қўйгувчи шахслар сифатида шаклланадилар, ўсиб келаётган ёш авлоднинг чуқур билим олишларини таъминлаш мақсадида фидойилик кўрсатадилар. Мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор ва изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятида ҳам, энг аввало, Янги Ўзбекистоннинг янги авлодларини баркамол ва етук инсонлар қилиб вояга етказиш орқали жамиятимизни янада тараққий эттиришдек эзгу мақсадлар мужассам. Бу таълим-тарбия соҳасини дунё андозаларига мутаносиб равишда ривожлантириш, соҳанинг моддий техник таъминотини яхшилаш, муассасаларни энг сўнгги русумдаги таълим технологиялари билан жиҳозлашга қаратилган амалий чора-тадбирларда ўз ифодасини топмоқда.

Амударё туманида ҳам давлатимиз томонидан қаратилаётган ана шундай эътибор ва рағбат туфайли таълим муассасаларининг моддий-техник таъминоти йил сайин яхшиланиб бормоқда. Хусусан, сўнгги йилларда тумандаги бир нечта умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Биргина 2024-2025 ўқув йилида 35-, 31- сонли умумтаълим мактаблари учун қўшимча бинолар қуриб берилди, бир нечта мактабларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мазкур таълим муассасаларининг янгидан қурилган қўшимча биноларида айни пайтда ўқувчилар замонавий шароитларда билим олишмоқда.

Бундан 50 йил аввал – 1975 йилда, ўша давр талабларидан келиб чиқиб, 190 ўқувчи ўрнига мўлжаллаб бунёд этилган 48-сонли умумтаълим мактабида айни пайтда 423 нафар ўқувчи таълим олишади. Ўқувчиларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш учун зарур шароит яратиш мақсадида мазкур таълим муассасасига ҳам қўшимча бино қурилиши давлат дастурига киритилди ва 4 млрд 706 млн. сўм маблағ ажратилди.

“JUMURTOV TEX TAʼMIR SERVISʼ МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган мактабнинг 240 ўринли янги қўшимча биносида замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган 12га 24 метр ўлчамдаги спорт зали, тўлиқ компьютер жамланмалари билан таъминланган 1та синфхона, 2та электрон доска, 60 ўринли ошхона мавжуд бўлиб, янги бинонинг барча синф хоналари янги парталар, стол-стуллар доскалар билан жиҳозланган.

Жорий йилнинг 11 февраль санасида Жумуровул маҳалласида қад ростлаган мактабнинг янги қўшимча биносини фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, ҳоким ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғаш Шамуратов, шунингдек, мазкур мактаб педагогика жамоаси, овул нуронийлари иштирок этишди.

Мактабнинг янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирни Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов очди ва мактаб педагогика жамоасини ҳамда ўқувчи-ёшларни замонавий талаблар асосида барпо этилган янги ўқув маскани билан табриклади. Шу билан бирга мактаб педагогика жамоасининг давлатимиз ғамхўрлигига муносиб равишда фаолият олиб боришларида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли бугунги авлод ёшлари орасида билимдон, юксак салоҳиятли ва интилувчан ўқувчилар сафи ошиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, 48-сонли мактаб битирувчиларининг ҳам олий ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичлари қувонарли эканлигини қайд этдилар ва мактаб қурилишини сифатли амалга оширган бунёдкорларга чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбир давомида “JUMURTOV TEX TAʼMIR SERVIS” МЧЖ раҳбари Акбар Таиров мактаб директори Ўктам Қўшназаровга янгидан бунёд этилган мактаб биносининг рамзий калитини топширди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўқув муассасасининг янги биносида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ва қўли гул қурувчилар томонидан барча ишлар сифатли амалга оширилганини алоҳида эътироф этдилар.

Шу куннинг ўзида мактаб ўқувчилари устозлари раҳбарлигида янги бинода дарс машғулотларини бошлаб юбордилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019