12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:16
Жамият 👁 483

Ички йўлларни таъмирлаш ишлари жадаллаштирилмоқда

Ички йўлларни таъмирлаш ишлари жадаллаштирилмоқда

Халқимиз тилида тез-тез такрорланадиган, қулоққа хуш ёқадиган тилаклар кўп. Айниқса, бирон жойга борадиган бўлсак, албатта, “йўлингиз равон бўлсин”, дейишади. Бу тилак мазмунида манзилга бехатар етиш, сафарни соғ-саломат адо этишдек эзгу ниятлар мужассам. Ана шу ниятларнинг рўёби учун халқимиз азал-азалдан ўзлари яшаб турган ҳудудларни ободонлаштириш, айниқса, йўлларни таъмирлаш, борадиган манзилларига бехатар етиб олиш мақсадида бу борадаги камчиликларни бартараф этишга ўзларини масъул деб билишган.

Шу йилнинг 28 январь куни Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳудудини ҳар томонлама ривожлантириш, энг чекка қишлоқларда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгиланиб, шу куннинг ўзида туман ҳудудидаги тупроқли дала йўлларини қум-шағал аралашмали йўлларга айлантириш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан бошлаб юборилган эди.

Туманнинг Қиличбой мавзесидаги Тошқалъа маҳалласи ҳудудидан бошланган тупроқ йўлларни қум-шағал аралашмали йўлларга айлантириш борасидаги ишлар бугунги кунда қатор овул ва маҳаллалар ҳудудларида жадаллик билан давом эттирилмоқда. Ҳозирги босқичда тумандаги 16 овул ва маҳаллада 107 километр масофадаги тупроқли йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш кўзда тутилган.

Хусусан, Холимбег овули ҳудудидаги 7 минг 550 метр масофадаги ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 5 февраль санасига қадар 3,7 километр масофадаги ички кўчаларни таъмирлаш ишлари сифатли якунланди. Шунингдек, Чойкўл овули ҳудудидаги 3 километр 465 метрлик ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш режалаштирилган. Мазкур ҳудудда шу кунгача 1,78 километр масофадаги ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизишга муваффақ бўлинди ва бу ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш керакки, кенг кўламли ободонлаштириш ишларига туманимиз аҳолиси ҳамда ҳудудлардаги фермер хўжаликлар раҳбарлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Фермерлар махсус техникалари ёрдамида таъмирланаётган ички йўллар учун қум-шағал аралашмасини ташиш ишларига яқиндан ёрдам беришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманда энг оғир аҳволдаги 7 та, яъни Бобур ва Амир Темур номли, Қангли, Бўз ёп, Куюк-кўпир, Оқ олтин овуллари ҳамда Уйшин маҳалласи танлаб олиниб, мазкур ҳудудларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, Уйшин маҳалласида ҳам инфратузилма билан боғлиқ бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, маҳалла ҳудудида электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2та трансформатор ўрнатилади, 3 километр масофада СИП кабель тортилиб, 150 та бетон таянч устунлар ва 120та тунги ёритгич ўрнатиш орқали 155 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланади. Шунингдек, 10 километр масофадаги ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган. Мазкур ички йўлларнинг таъмирланиши маҳалладаги 260та хонадонда яшовчи аҳолининг йўллари равон, мушкуллари осон бўлишини таъминлаб, қишда лойгарчиликдан, ёзда чанг-тупроқдан халос бўлишлари учун имкон яратади.

Уйшин маҳалласи ҳудудида маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги, қолаверса, ҳудудда фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари раҳбарларининг элпарварлиги ва ташаббускорлиги туфайли айни пайтда маҳалланинг марказий кўчаларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Фермерлар ўз маҳалладошларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, ҳашарчиларни маҳалла ҳудудидаги марказий кўчаларни шағаллаштиришда зарур бўлган техника воситалари билан таъминлаганлари боис, бу борадаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026