13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Жамият 👁 472

Амударё туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

Амударё туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган тегишли Фармон ва Қарорлар айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, мамлакат бўйлаб “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида муҳим вазифалар амалга оширилмоқда.

Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг иш режасида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги Фармони ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Амударё туманидаги ижросини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Дастурнинг амалий ижроси ва натижаларини муҳокама қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов очди ҳамда олиб борди.

Тадбирда дастурнинг ижроси таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Махсуд Саъдуллаев сўзга чиқиб, дастурнинг тумандаги ижроси бўйича амалга оширилган депутатлик назорати натижалари ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда тумандаги инфратузилмаси оғир аҳволдаги маҳаллалар рўйхати шакллантирилгани, Бобур, Амир Темур, Қангли, Бўз ёп, Куюк-кўпир, Оқ олтин ва Уйшин номли овул ва маҳаллаларда дастур доирасида қатор амалий ишлар қилинаётгани қайд этиб ўтилди.

Жумладан, томорқа ерларини суғориш тизимини яхшилаш, электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, интернет сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилди. Шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, шу куни дастур ижросини таҳлил қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “еттилик” аъзолари ва аҳоли вакиллари билан учрашди. Мулоқот давомида камбағалликни қисқартиришга қаратилган таклифлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ўрганилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида хонадонларда бўлишди.

Хусусан, Арна бўйи маҳалласида яшовчи фуқаро Бекзод Досимовнинг оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир ва имтиёзли кредит асосида мотороллер транспорт воситаси берилди. Келгусида оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳалладаги яна бир хонадон ҳолидан хабар олинди. Фуқаро Қалбика Ўразбаева билан суҳбат давомида оилага дастур доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинаётгани, ногиронлиги бор бўлган фарзандининг нафақа олиш муддати узайтирилгани ва Нукус шаҳрида бир ой давомида бепул даволаниши учун ёрдам кўрсатилгани, оила бекаси эса тадбиркорлик олий мактабида ўқитилиб, сертификат билан таъминлангани инобатга олиниб, унга келгусида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг изчил амалга оширилиши аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга, камбағаллик даражасини камайтириб, оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026