12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 538

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш куз-қиш мавсумининг энг долзарб масалаларидан биридир. Республика миқёсидаги раҳбарлар ҳудудларга чиқиб, оғир оқибатларга олиб келадиган, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этмоқдалар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши Ички назорат бўлими бошлиғи Батир Матмуратов Амударё туманида бўлиб, қатор йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, қатор тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллалар масъуллари иштирокида куз-қиш мавсуми беталафот ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Батир Матмуратов куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида сўз юритди. Маҳаллалар масъуллари томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй кирган ҳолда иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, дудбуронларни тозалаш, ис газининг инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Тадбир мобайнида ис газидан заҳарланишга олиб келувчи сабаблар ва оқибатлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, фуқаролар томонидан газ ёки кўмир, ўтин каби ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этилмаслиги, ностандарт ва қўлбола ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш, иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаслик, иситиш печларини дам олиш ва ухлаш хоналарига олиб кириш, ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов, яъни кўмир ва ўтин чўғларидан фойдаланиш, ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб, тўсиб қўйиш каби ҳолатлар инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ис гази ажралишига ва ундан заҳарланишга олиб келиши қайд этилди.

Шунингдек, тадбир мобайнида ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қатор хавфсизлик қоидаларига амал қилиш лозимлиги таъкидланди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши Ички назорат бўлими бошлиғи Батир Матмуратов маҳаллалардаги аҳоли хонадонларида бўлиб, ҳамюртларимизга фавқулодда ёнғин ҳолатларининг келиб чиқиши, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида тегишли тавсиялар берди.

Жумладан, ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланмаслик, иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларни қоида талаблари асосида ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш, иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юбормаслик, газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширмаслик, газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритмаслик лозимлиги тушунтирилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026