16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:32
Саломатлик 👁 565

Қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

“Ит қопмас дема, от тепмас дема”, деган халқ мақоли бекорга айтилмаган. Гоҳида йўл-йўлакай кетаётиб, гала-гала бўлиб юрган дайди итларга кўзимиз тушади. Баъзида бехосдан олдимизга вовиллаб чиққан нотаниш ит сабаб юрагимизни ҳовучлаб, йўлимизда зўрға давом этамиз. Энг ачинарлиси, бу итларнинг қутурган ёки қутурмаганлигини биз ташқаридан илғай олмаймиз. Шунинг учун ҳам баъзида дайди итлар ёки айрим хонадонларда боқилаётган эмланмаган итлар тишлаши оқибатида одамлар жароҳат олиб шифохоналарга мурожаат қилишади. Ачинарлиси, баъзан бундай ҳолатлар ўлим билан ҳам якун топиши мумкин.

Қутуриш — шу номдаги вирус қўзғатадиган касаллик бўлиб, иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамларда учрайди. Касалланган ҳайвонлар тишлаганда сўлаги орқали юқади. Вирус юққанда марказий нерв системасининг оғир прогрессив шикастланиши кузатилади. Вирус шикастланган тери орқали нерв охирларига ҳаракатланади ва улар орқали мия ва орқа мияга ўтади. Касаллик инсонлар учун ҳалокатли ҳисобланади ва фақатгина фавқулодда эмлаш билан унинг олдини олиш мумкин.

Шунингдек, дайди итлар ҳақида ҳайвонларни назорат қилиш хизматига хабар бериш, бундай ҳайвонлар билан мулоқот қилишдан сақланиш, уй яқинига ва уйга кўршапалак киришига йўл қўймаслик орқали ҳам касалликнинг олдини олиш мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили 59 минг киши қутуриш касаллигидан вафот этади. Бунга сабаб уларнинг 99 фоизи қутурган ит томонидан тишланишидир.

Яқинда мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бўлими қошида жойлашган қаровсиз, дайди итларни овлаш бригадаси ходимлари иштирокида Навоий номли маҳалла ҳудуди профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда аҳолига одамлар ва ҳайвонлар ўртасида учрайдиган қутуриш касаллиги ва унинг оқибатлари, олдини олиш йўллари бўйича маълумотлар берилди.

Ўтказилган профилактик тадбир давомида туман Ободонлаштириш бўлими қошидаги қаровсиз, дайди итларни овлаш бригадалари ходимлари иштирокида ҳудуддаги эгаси номаълум, дайди итлар тутилиб, махсус жойга олиб кетилди. Жумладан, маҳалла ҳудудида қаровсиз юрган 6та дайди итлар ушланиб, туман Ободонлаштириш бўлими ҳудудида жойлашган итларни вақтинча сақлаш хонасига жойлаштирилди ва бу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.

Шунингдек, тадбир давомида туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари маҳалладаги 28та хонадонларга ташриф буюриб, хонадонларда боқилаётган 12та итларни рўйхатга олдилар ҳамда уларга ветеринария гувоҳномаси берилди. Итлар қутуриш касаллигига қарши эҳтиёт чораси сифатида эмланди ҳамда хонадон эгаларига итларни сақлаш қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳам ушбу хонадонларда бўлишиб, хонадон эгаларига одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги ва унинг олдини олиш мавзусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар ҳамда мавзу бўйича эслатма ва плакатлар тарқатдилар.

Қутуриш касаллиги ва унинг олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорликликдаги профилактик тадбирлар йил давомида олиб борилади. Шу ўринда, хонадонида ит сақлаётган фуқаролардан масъулиятли бўлишни ҳамда ит сақлаш қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз. Зеро, сизнинг масъулиятсизлигингиз қайсидир бегуноҳ инсоннинг ҳаётига рахна солмасин!

Дурбек Бабажанов, Амударё туман СЭО ва ЖСБ эпидемиолог врачи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026