21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 13:26
Саломатлик 👁 635

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари аҳолини огоҳликка чорлайди

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари аҳолини огоҳликка чорлайди

Кунлар совиши билан одамлар орасида грипп касаллиги авж ола бошлайди. Ушбу касалликнинг хавфли жиҳати бу – одамдан-одамга тез фурсатларда юқишида ва айрим ҳолларда асорати оғир кечишидадир. Ушбу касалликка чалинган кўпчилик беморлар, одатда уйида, ўзи билганича даволанишга ҳаракат қилишади. Аммо ҳар қандай касалликка мутахассис тавсияси асосида чора кўрилса, касалликдан тезроқ халос бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Грипп – бу ўткир юқумли, ҳаво-томчи йўли орқали ўтувчи, асосан юқори нафас йўлларини зарарловчи касаллик бўлиб, бутун дунё бўйича ҳар йили грипп эпидемияси кузатилади.

Грипп вируси асосан ҳаво-томчи йўли орқали – гаплашганда, йўталганда ва акса урганда бемордан соғлом одамга юқади. Касаллик тўсатдан бошланганда ҳарорат 38-40 даражагача кўтарилади, қувватсизлик, бош оғриши ва мушакларда, кўз олмаларини босганда ва улар ҳаракатланганда оғриқлар, томоқ қуриши ва қичиши, бурун битиши ва қуруқ йўтал кузатилади. Касалликка жисмоний ва руҳий зўриқиш ҳолатлари, тўғри овқатланмаслик ёки тўйиб овқатланмаслик, дам олишнинг етарли бўлмаслиги, истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида суюқликларнинг, витаминларнинг ва микроэлементларнинг етарли бўлмаслиги сабаб бўлади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя қилинмаслиги яъни зарарли одатлар ҳисобланган чекиш, ичкиликбозлик, жисмоний фаолликнинг камайиши, ортиқча вазн ҳосил бўлиши натижасида иммунитетнинг пасайиши ҳам грипп касаллигига чалинишимизга сабаб бўлиши мумкин.

Амударё туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб, гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор ҳамда оғир ўткир респиратор ва ўткир пневмония касалликлари бўйича амалга ошириладиган эпидемияга қарши чора-тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш штаби ташкил қилинган. Бугунги кунда ушбу штаб томонидан туманимиз ҳудудида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсуми олдидан грипп касаллигига қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар аниқланиб, грипп касаллигига қарши Гриппол плюс профилактик эмлаш вакцинаси 9 минг 175 доза олиб келинди.

Вакциналар туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли барча кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктларига тарқатилди ҳамда 9 минг 175 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи барча болаларни грипп касаллигига қарши профилактик эмлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда режада белгиланган контингентлар тўлиқ эмланди. Эндиликда болажонларимиз ушбу юқумли касалликка чалинмасдан, мавсум давомида оиласи ва қадрдон боғчалари бағрида соғлом улғайишса ажаб эмас.

Амударё туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан туманимиз аҳолиси орасида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг олдини олиш бўйича туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлар давомида тиббиёт ходимлари томонидан болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, шамоллаш белгилари бўлмаган соғлом болаларни эмлаш ишлари олиб борилди. Албатта, бундай профилактик чора-тадбирлар келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.

Мутахассислар касаллик юққанда уйда қолиб, ётоқ тартибига риоя қилишни ва ҳудудий шифокорни уйга чақиришни тавсия қиладилар. Шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг, қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, оғиз ва бурнингизни йўталганда ва акса урганда ёпинг. Хонани мунтазам шамоллатиб туринг. Шахсий сочиқ ва идиш-товоқлардан фойдаланинг. Иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг, илиқ чой, компот, шарбатлар, наъматак ва ҳар хил ўтлардан дамламалар қабул қилинг. Бу орқали сиз ўзингизни касалликдан ҳимоя қилган бўласиз. Шу билан бирга, кекса ёшдаги одамлар, мактабгача ёшда бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликлари бор инсонлар, тез-тез ўткир респиратор касалликлар билан оғрийдиган беморларда касаллик асоратли кечади.

Хулоса қилиб айтганда, грипп касаллигидан сақланишнинг энг самарали усули касалликка қарши профилактик эмлаш ҳисобланади. Шунингдек, гриппга чалинган беморлардан узоқроқ бўлиш, одам гавжум бўладиган тадбирларга бормаслик, инфекция юқиш хавфини камайтириш учун тўрт қаватли дока тақиш орқали ҳам касалликнинг олдини олган бўласиз.

Дарҳақиқат, ҳар қандай байрам, ўйин-кулги ва тантана соғломликда гўзал!

Айни кунларда халқимиз Янги йил байрамини нишонлаш учун қизғин тараддуд кўрмоқда. Харид қилинган ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотининг сақлаш шароити, яроқлилик муддати ва сифатини кафолатловчи ҳужжатлари мавжудлигига эътибор қаратиш орқали ўзингизнинг ва яқинларингизнинг саломатлигига ғамхўрлик қилган бўласиз.

Овқатдан заҳарланиш ва шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Янги йил байрами арафасида туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг малакали мутахассислари тегишли буйруқ асосида бозорлар ва марказий кўчаларга бириктирилди. Айни кунларда бириктирилган мутахассислар ва Манғит деҳқон бозори ҳудудидаги ветеринария-санитария лабораторияси ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги мунтазам ўрганилиб келинмоқда. Ўрганишлар давомида органолептик кўрсаткичи ўзгарган, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи гигиеник ва мувофиқлик сертификати бўлмаган, уй шароитида тайёрланган банкали консервалар ва салатлар тегишли тартибда савдодан четлатилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан уй шароитида тайёрланиб, кўча-куйларда сотилаётган бодринг, помидор, бақлажон, патиссон маринадлари каби ҳар хил консервалар ва турли хилдаги пирожний, торт ва қандолат маҳсулотларини истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз. Кундалик турмушда консерва ҳамда ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотларини турғун савдо шохобчаларидан харид қилишни, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқариш корхона номи, яроқлилик муддати кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, банкали консервалар, тортлар, турли хилдаги пишириқлар ва бошқа қандолат маҳсулотлари ҳамда салатларни истеъмол қилишдан тийилишни тавсия қиламиз. Бу маҳсулотларни харид қилиш вақтида яроқлилик муддатларига эътибор беришингизни сўраймиз. Зеро, ҳар биримиз ўз саломатлигимиз учун ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик!

Мирзабек Аманкулов, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими врач-эпидемиологи,

Мунаввар Кашкарова, шу бўлимнинг санитария врачи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026