14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:39
Фан ва таълим 👁 495

ОЧИҚ ДАРС-МАШҒУЛОТЛАРИ МАҲОРАТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ВА БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАРНИ КАШФ ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

ОЧИҚ ДАРС-МАШҒУЛОТЛАРИ МАҲОРАТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ВА БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАРНИ КАШФ ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

Бугунги кунда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ўтилаётган дарслар, тўгарак ва лаборатория машғулотларининг ўқувчилар учун янада қизиқарли бўлишини таъминлаш мақсадида замонавий педагогик технологиялар ҳамда инновацион ғоялардан самарали фойдаланиш, илғор ўқитувчиларнинг дарс ишланмаларини амалиётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, албатта, очиқ дарсларнинг аҳамияти катта. Чунки очиқ дарслар нафақат маҳоратли ўқитувчиларни, балки фанлар йўналишлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни ҳам кашф этиш имконини беради. Биз бунга жорий йилнинг 11 декабрь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 70-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган очиқ дарсни кузатиш жараёнида яққол гувоҳ бўлдик.

Дастлаб мактабнинг 4-синф ўқитувчиси Латифа Саидабдуллаева раҳбарлигида она тили фанидан ташкил этилган очиқ дарсда иштирок этдик. Мазкур дарсда ўқитувчи ўқувчиларга сўз туркумлари, матнда сўз қўллаш санъати, сўзларнинг маънолари, гап тузиш ва тиниш белгиларининг аҳамияти хусусида батафсил тушунчалар берди. Дарс жараёнига ўқувчиларнинг фаол аралашувини таъминлаб, парталар қатори бўйича сўз ясаш қўшимчалари ёрдамида янги сўзлар ясаш, гап тузиш бўйича мусобақалар ўтказди. Сўнг ўқувчилар билимини синовдан ўтказиш мақсадида гуруҳлараро савол-жавоблар ташкил этиб, ўқувчиларда она тилини мукаммал ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқиш ҳиссини уйғотишга эришди.

Очиқ дарс машғулотини мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулимбой Юсупов, ўқув ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Жумамуродов, мактаб психологи Муҳайё Ўринбоева ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Райҳон Жуманиёзовалар кузатиб, таҳлил қилиб бордилар ва Латифа Саидабдуллаева томонидан амалга оширилган очиқ дарс муваффақиятли тарзда ўтказилгани, ўқувчиларнинг фаоллиги ошганини ва дарс жараёни орқали ўқувчиларда ўз она тили билан фахрланиш туйғусини уйғотганини таъкидладилар.

Шу куни мактабнинг табиий фанлар бўйича услуб бирлашмаси раҳбари Лола Абдуллаева раҳбарлигида “Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида кимё кечаси тадбири ҳам ташкил этилди. Тадбирда мактабнинг 8-9-синфлар ўқувчилари иштирок этишди. Ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзларининг кимё фанидан олган билимларини синовдан ўтказдилар, бири-биридан қизиқарли савол-жавоблар орқали кимё фанининг мўъжизавий қудрати, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётида тутган беқиёс катта ўрни хусусида мисоллар келтириб, масалалар ечдилар.

Айниқса, “Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва унда биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусига доир саҳна кўриниши ва қизиқарли амалий машғулотлар кузатувчилар томонидан мактаб ўқитувчиларининг табиий фанларни ўқитишда ўзига хос тажрибага эга эканликларининг амалий исботи сифатида эътироф этилди.

Кимё кечаси тадбиридан сўнг шу кунги режавий жадвал асосида мактабнинг 4-синф ўқувчилари иштирокидаги “Ҳосил байрами” тадбири ҳам ўтказилди. Ўқувчилар қалбида она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлаш, миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган ноз-неъматларнинг қадрига етиш, ўсиб келаётган ёш авлодни атроф-муҳитни авайлаб-асраш руҳида тарбиялаш мақсадида Латифа Саидабдуллаева томонидан 4-синф ўқувчилари иштирокида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда ўқувчилар турли полиз ва сабзавот маҳсулотлари ва меваларга шеърий таърифлар беришди. Атрофимиздаги олам – қуёш, ер, сув, ҳаво, жонли ва яшил табиатнинг инсонлар учун барқарор ва фаровон, гўзал ҳаёт манбаи бўлиб хизмат қилиши тўғрисидаги фикр ва тушунчаларини ифодаладилар.

Мактаб маъмуриятининг режавий жадвалига кўра ташкил қилинган 8-9-синф ўқувчиларини “PISA—2025” баҳолаш дастурига тайёрлаш борасидаги ишлар билан ҳам яқиндан танишдик. Мактабда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирининг тегишли буйруғига асосан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Улуғбек Жумамуродов раҳбарлигида мунтазам равишда педагог ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича аниқ ва табиий фанлар кесимида “Касбий ривожланиш соати” семинар-тренинглари ҳам ўтказиб турилади. Шунингдек, 9-синф ўқувчиларининг аниқ ва табиий фанлар йўналишлари бўйича “GEREBRY” платформасидан фойдаланиб, аниқ ва табиий фанлар бўйича топшириқларни бажариш юзасидан таҳлилий ишлар ҳам амалга оширилаётгани ўқувчиларнинг мазкур йўналишдаги фанларни муваффақиятли ўзлаштириш имконини бермоқда.

Мактаб педагогика жамоасининг ўзаро ҳамжиҳатлик билан амалга ошираётган ишлари, замонавий педтехнологиялар ва илғор ўқитувчиларнинг намунали дарс ишланмаларини амалиётга изчил жорий этишга қаратилган очиқ дарс машғулотлари ўқувчилар билимини янада мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019