12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:04
Фан ва таълим 👁 504

67-сонли мактабда бўлиб ўтган байрам тадбиридан таассуротлар

67-сонли мактабда бўлиб ўтган байрам тадбиридан таассуротлар

Ҳеч ким сизнинг ҳаётингизга дахл қила олмайди, ҳақ-ҳуқуқларингизни поймол қилиб, сизга зўравонлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар ким ўз қилган иши учун ўзи жавоб беради, бировнинг қилмиши учун биров товон тўламайди... Чунки биз қонун устувор бўлган жамиятда яшаяпмиз. Чунки бизда ҳар қадамда, ҳар нафасда ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қиладиган, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар” дея эътироф этилган Конституция бор! Ҳа, Конституция ана шундай муҳим ҳужжат.

Ҳар йили қомусимиз қабул қилинган сана муносабати билан юртимиздаги барча таълим масканларида, идора ва ташкилотларда, мактабларда турли хил тадбирлар, байрам кечалари ўтказилади. Албатта бундай тадбирларнинг мақсади ёш авлодга, фуқароларга Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини англатиш, ундаги ҳар бир модданинг жамият ва инсонлар ҳаётида тутган ўрнини уқтириш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига қонун устуворлиги, адолат, ҳуқуқ каби кенг тушунчаларни сингдириш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 67-сонли мактабда байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари қатнашди. Дастлаб, тадбирни мактаб директори Ҳамро Турсунбоев кириш сўзи билан очиб  берди ва барча ўқитувчилар ва ўқувчиларни Бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг 32 йиллиги билан муборакбод этди. Юракларни фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдириб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради. Йиғилганлар қўлларини кўксида тутиб, бугунги дориламон кунларга шукроналар айтишди.

Тадбирда мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Ойбек Болтабоев сўзга чиқиб, ўқувчиларни байрам билан табриклади, Конституция ва қонунларнинг ҳаётимизда тутган аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

Шундан сўнг, тадбир давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида янги таҳрирдаги Конституцияга оид бир қанча маълумотлар бериб ўтилди. Ўқувчилар Бош қомусимиздан ўрин олган моддаларнинг айримларига тўхталиб, уларни тенгдошларига ёддан айтиб беришди.

Шундан кейин, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Мактаб ўқувчилари ижросида дилрабо қўшиқлар янгради. Ўқувчи қизлар Конституция ҳақидаги ёд олган шеърларини айтиб бердилар.

Тадбир сўнгида 67-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуснихат ҳам бир санъат” мавзусида ўтказилган кўрик танловнинг ғолиблари аниқланди ва танловда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди, совға тариқасида ўқувчиларга бадиий китоблар тақдим этилди.

Бугунги кунда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ғояси давлатимизнинг бутун ички ва ташқи сиёсатининг тамал тошига, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига ҳамда ушбу эзгу саъй-ҳаракатларни ўзаро боғлаб турувчи муҳим омилга айланди. Шундай экан, Бош қомусимиздан жой олган моддаларнинг моҳиятини англаш, ҳақ-ҳуқуқларимизни билишимиз ва амалда уларни қўллай олишимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти катта. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, ўтказиладиган бу каби тадбирлар ўқувчилар учун ҳам, жамоатчилик учун ҳам бирдай аҳамиятлидир.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026