12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Сиёсат 👁 511

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносиб нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносиб нишонланди

Байрамдан фотолавҳалар

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямиз Ўзбекистон тарихида узоқ, давомли мақсад ва вазифаларимизни аниқ белгилаб беришда ўзининг пухта ўйланган тамойиллари билан ишончли ва ҳал қилувчи омил бўлди. Мамлакатимизнинг бугунги кунгача босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўли бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.

8 декабрь санаси бош қомусимиз – Конституция қабул қилинган кун сифатида бутун юртимиз бўйлаб тантанали нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Амударё тумани Маданият бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тадбири Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари садолари билан бошланди. Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Фаҳриддин Юсупов табрик сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида Конституциямиз юртимизда демократик ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ижтимоий ўзгаришлар учун асос бўлганлигини, у инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эълон қилиб, миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, тарихий-маданий анъаналарни ривожлантиришга хизмат қилаётганлигини таъкидлади ҳамда барчани байрам билан табриклади.

Байрам тадбирида шунингдек, туман прокурори Абат Джумамуратов сўзга чиқиб, Конституция давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолати эканлигини, ушбу хужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берганлигини ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашини қайд этди ва юртимиз аҳлини бош қомусимиз қабул қилинганининг 32 йиллиги билан табриклади.

Конституциямиз қабул қилинган сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган ажойиб чиқишлар ва бетакрор куй-қўшиқлар билан давом этди. Туманимизнинг истеъдодли хонандалари тинчлик, дўстлик, Ватанни мадҳ этувчи, шунингдек, мусаффо осмон остида тотувликда бир оила бўлиб яшаётган турли миллат ва элатларнинг миллий куй-қўшиқларини ижро этдилар. Раққоса қизлар ижросидаги ажойиб рақслар барчага юқори байрамона кайфият бағишлади.

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгаллаётганини, халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишда асосий мезонига айланаётганини таъкидладилар. Айнан шу сабабли бош қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиз эканлиги қайд этилди.

Тадбирда истеъдодли ўқувчи ёшлар томонидан ижро этилган Бош Қомусимиз ҳақидаги шеърлар ҳамда ажойиб куй-қўшиқлар иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, Конституция — бу мамлакатимиз келажаги, халқимизнинг барқарор ривожи, тинчлиги ва фаровонлиги кафолатидир. Ўзбекистон Конституциясининг аҳамияти ва таъсири тобора ортиб борар экан, унинг замон талабларига мослашиши ва жамиятимизга хизмат қилиши давом этади. Конституциямизда мустаҳкамланган қадриятлар, адолат ва қонун устуворлиги ҳар бир фуқарога ёшидан, миллатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлар беришни таъминлайди. Шу сабабли ҳам Конституция куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади, Бош Қомусимиз эса асрий орзуларимиз рўёби муҳрланган ҳужжат сифатида эъзозланади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026