16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 530

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА: БУ МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА БЎЛИБ ЎТГАН СЕМИНАРДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА: БУ МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА БЎЛИБ ЎТГАН СЕМИНАРДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида 2025 йилга “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани Янги Ўзбекистонда она табиатни асраб-авайлаб, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган юксак эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

Aйни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради. Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.

Демак, халқимизнинг ибратли ўтмиши ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлаш, келгуси авлодлар ҳам яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди. Бу борада мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманининг Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ҳам ҳудудларни кўкаламзор гўшага айлантириш, тумандаги боғ, ток қатор оралари ва дала четларидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқалари, гузар йўл бўйлари ҳамда бўш ётган ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали экспортбоп ҳўл ва қуруқ мевалар етиштиришни кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Меҳриддин Муҳаммадиев, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ўринбосари Фахриддин Беканов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов, Кенгаш мутахассислари, Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари, тажрибали томорқа ер эгалари, нуронийлар катнашдилар.

Тадбирда масъуллар томонидан ерларнинг мелиоратив хусусиятига мувофиқ равишда қандай кўчатлар экиш зарурлиги ва уларниниг тупроққа илдиз қўйиб, яхши ривожланиб кетишини таъминлашга қаратилган агротехник чора-тадбирлар юзасидан муҳим йўл-йўриқлар ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга, кеч кузда экилган тўқсонбости экинлар парвариши бўйича ҳам зарур маълумотлар тақдим этилди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари Арнабўйи маҳалласи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Аҳолининг “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш мавсумида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида маҳалла аҳлига 10тадан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.

– Шундай бир кун келади, Арнабўйи маҳалласи Амударё туманининг энг обод, фаровон ва кўкаламзор гўшаларидан бирига айланади, – деди семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Меҳриддин Муҳаммадиев.

Ҳақиқатдан ҳам маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган кўчат экиш, боғ яратиш ишлари кўзларни қувонтиради. Маҳалланинг ҳар бир қарич ери бугунги ёш авлод кўз ўнгида тобора обод бўлиб бораётгани бунинг яққол далилидир.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026