12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Фан ва таълим 👁 503

36-сонли МТТда “Транспорт, йўл ҳаракати қоидалари” мавзусида семинар ўтказилди

36-сонли МТТда “Транспорт, йўл ҳаракати қоидалари” мавзусида семинар ўтказилди

Боланинг чаққон ва зеҳни ўткир бўлиб улғайишида таълим-тарбияга энг дастлабки қадам бўлмиш боғчада олинган билимлар муҳим ўрин тутади. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар томонидан олиб бориладиган турли хил дарс машғулотлари жажжи болажонларнинг келажакдаги билим савиясига, тасаввур оламининг кенгайишига мустаҳкам пойдевор ясайди.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси иш режасига асосан 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Транспорт, йўл ҳаракати қоидалари” мавзусида амалий кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда шўъба бош методисти Ҳулкар Бабажонова, методист Сауле Патуллаева, тумандаги 2-, 10-, 16-, 20-, 30-, 32-, 44-, 49-, 23-, 31-, 24- ва 9-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари, методистлари ва тарбиячилари иштирок этдилар.

Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача талим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси методисти Жупар Оймуратова очиб берди. У ўз нутқида ушбу семинарни ўтказишдан мақсад, мактабгача таълим ташкилотларида боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий ривожланишини рағбатлантириш, уларнинг давлат талаблари асосида ҳамда давлат ўқув дастурига мувофиқ ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, шўъба методисти Ҳулкар Бабажонова сўзга чиқиб, мазкур семинар мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва амалга оширишда тарбиячиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш учун ташкил этилганлигини айтиб ўтди.

Бўлим методисти Сауле Патуллаева эса мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънавий баркамол ва интеллектуал жиҳатдан ривожланган шахсни тарбиялаш давлат талабларининг мақсади эканлигини алоҳида урғулади.

Шундан сўнг, семинар ўз ишини бошлади. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган семинарда иштирокчилар ўзларининг тажрибасини ҳамда амалий кўникмаларини оширишди.

Дарҳақиқат, бундай семинарлар барча давлат МТТларда йил давомида режа асосида ташкил қилинади, уларда семинар қатнашувчилари ўзаро тажриба алмашиб, ўзларининг касбий маҳоратини ошириб борадилар.

Ушбу семинарда ҳам иштирокчилар 4 та гуруҳга бўлиниб, машғулот олиб бордилар. Хусусан, 36-сонли давлат МТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиси, методист Шаҳло Ялғашева мавзу бўйича машғулот ўтди.

Тарбиячи машғулот давомида мавсумий ўзгаришларни йиғилганларга кўргазмали қуроллар воситасида тушунтирди. Шу билан бирга, 36-сонли мактабгача таълим ташкилотининг катта гуруҳи тарбиячиси Нилуфар Камолова, ўрта гуруҳи тарбиячиси Райҳон Камолова, кичик гуруҳ тарбиячиси Мавлуда Шомуратовалар ҳам “Транспорт турлари” мавзуси бўйича машғулотлар ўтди. Машғулотлар давомида болажонлар ривожлантириш марказларига бўлиниб, амалий машғулотлар бажардилар. Айниқса, қурилиш ва конструкциялаш марказида қурилиш материаллари, кубиклар, леголар тўпламларидан фойдаланиб ясаган машиналар болаларга ўзгача завқ бағишлади.

Машғулотлар тарбияланувчиларда жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнининг ривожланиши, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш ҳамда ижодий ривожланишни амалга оширишга қаратилиб, болалар ривожланишининг муайян шароитлари, эҳтиёжлари ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилди.

Машғулот жараёнлари тугагандан сўнг семинар иштирокчилари билан машғулотлар таҳлил қилинди. Ҳар бир гуруҳ кесимида кузатувчилар ушбу машғулотни ўтказган тарбиячиларнинг педагогик маҳорати ҳамда лаёқати, ютуқлари, камчиликлари ҳамда болалар билан биргаликдаги фаолияти, таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятлари ҳақида айтиб ўтилди. Семинар кун тартибидаги масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, қатнашувчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Машғулотларнинг қизиқарли ва мазмунли ташкил этганлиги учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

“У ким? Бу нима?” дея саволларга кўмиб ташлайдиган болажонларимизнинг барча саволларига эринмай жавоб бериш, уларни ҳафсала билан тинглаш, уларнинг ақлий ривожланиши учун вақт ажратиш ҳамма ота-онанинг ҳам қўлидан келавермайди. Баъзан эса вақт камлик қилади. Шу жиҳатдан олиб қарасак, бу борада МТТлари фаолиятининг аҳамияти катта, қилаётган ишлари таҳсинга лойиқ. Биз эса, уларнинг хайрли ва ўз навбатида масъулиятли бўлган ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026