12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Фан ва таълим 👁 467

21-СОНЛИ ДАВЛАТ МТТДА “ТРАНСПОРТ, ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

21-СОНЛИ ДАВЛАТ МТТДА “ТРАНСПОРТ, ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини замон талаблари даражасида ривожлантириш, тарбиячи-педагогларнинг малакаларини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли соҳага янги инновацион педтехнологиялар изчиллик билан жорий этилмоқда. Хусусан, ўзаро тажриба алмашувлар, илғор тарбиячи-педагогларнинг иш услубларини оммалаштиришга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бу борада Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги намунали иш фаолиятига эга мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилаётган ўқув-семинарлари соҳа ходимларида қизиқиш уйғотмоқда. Тумандаги МТТларда ҳар ой алоҳида муҳим бир мавзу билан номланиб, мазкур ой мавзуси бўйича МТТ тарбияланувчилари иштирокида семинар машғулотларини ўтказиш анъанага айланган.

Жорий йилнинг ноябрь ойи мавзуси “Транспорт, йўл ҳаракати қоидалари” сифатида белгиланиб, 28 ноябрь куни 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида шу мавзуда семинар ташкил этилди.

Семинарда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими услубчилари Сауле Патуллаева, Шаҳноза Қиличева, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тарбиячи-педагоглар ҳамда 21-сонли давлат МТТнинг 4та гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринли бўлиб, айни пайтда 119 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда. Муассасада 34 нафар малакали ходимлар фаолият олиб боришади. Кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларидан иборат 4та гуруҳда тарбияланувчилар учун ҳар ой мавзусидан келиб чиқиб ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар болажонларнинг қизиқиш ва иқтидорларини ривожлантиришга қаратилгани билан ота-оналарга ҳам манзур бўлмоқда. Муассасада ноябрь ойи мавзуси – “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича ўтказилган семинар ҳам қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Семинар машғулотини тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Турсуной Адамбоева бошлаб берди. Тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ноябрь ойининг сўнгги ҳафтаси учун белгиланган “Эҳтиёткор пиёда” мавзусида кўргазмали чиқиш намойиш этдилар. Унга кўра, болажонлар кўчаларда ҳаракатланиш, маданияти, йўлнинг чорраҳа қисмида ва пиёдаларнинг ўтиш қисмида қандай йўл белгиларига эътибор бериш, светофор чироқларининг ранглари нималарни англатиши ҳақидаги билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

Семинар давомида катта гуруҳ тарбиячиси Феруза Искандарова ва ёрдамчи тарбиячи Мавлуда Хидировалар “Кўча ҳаракати қоидалари”, ўрта гуруҳ тарбиячиси Шаҳноза Файзуллаева, ёрдамчи тарбиячи Гулрух Раимбоевалар “Шошилинч ҳаракат хизматлари”, кичик гуруҳ тарбиячиси Шаҳноза Қўшманова ҳамда ёрдамчи тарбиячи Гулжон Ержановалар эса “Транспортлар билан танишув” мавзуларида ўз гуруҳларидаги тарбияланувчилар иштирокида қизиқарли машғулотлар ўтказдилар.

Машғулотларни эътибор ва қизиқиш билан кузатган семинар иштирокчилари 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари томонидан таълим-тарбия ишлари самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этишиб, педагог тарбиячиларнинг маҳоратига юқори баҳо бердилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026