12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:16
Фан ва таълим 👁 366

31-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

31-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли, ҳар йили ўнлаб мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари бинолари замон талаблари даражасида реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланмоқда ва ўз муддатини ўтаб бўлган бинолар ўрнида янгилари бунёд этилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари Амударё туманида ҳам кенг миқёсда олиб борилиб, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг шарт-шароитлари яхшиланиб, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланаётгани таълим-тарбия ишларини самарали ташкил этиш имконини бермоқда. Туманда биргина 2024 йилда турли манбалар ҳисобидан бунёд этилган 5та ижтимоий соҳа объектларидан 3 таси умумтаълим мактаблари ва 2таси мактабгача таълим ташкилотларидир. Шулардан бири – 31-сонли мактабнинг 330 ўринли янги биноси ҳисобланади.

Мазкур мактабнинг эски биноси 1964 йилда 560 ўқувчи ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, сўнгги йилларда мазкур бино анча эскиргани, таълим-тарбия ишларини сифатли олиб бориш имкони бўлмагани сабабли, 2007 йилда мактабга реконструкция ҳисобидан 160 ўринли қўшимча бино қуриб берилган эди. Салкам 500 нафар ўқувчи таълим оладиган мазкур ўқув муассасаси учун, албатта, 160 ўринли қўшимча бино қурилгани билан мактабда ўқувчиларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш борасидаги муаммолар барҳам топмади. Шу боис, жорий 2024 йилги инвестиция дастури доирасида 4,1 миллиард сўм маблағ эвазига мактаб учун 330 ўринли, замонавий талабларга тўла жавоб берадиган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

29 ноябрь куни мактаб биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўқув муассасасининг очилишига бағишланган тантанали маросимда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов раҳбарлигидаги туман ҳокимлиги масъуллари, сектор раҳбарлари, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари, педагог ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирда Амударё туман ҳокими Собир Хўжаметов Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларини, 31-сонли мактаб педагогика жамоасини янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий табриклади ва қурилиш ишларини қисқа муддатда, сифатли амалга оширгани учун "Sanjar Diyor building" МЧЖ қурувчиларига миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда мазкур таълим даргоҳи йиллар давомида туманимизнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган юксак салоҳиятли мутахассис кадрлар етишиб чиқишида муҳим рол ўйнагани алоҳида эътироф этилиб, мактабнинг собиқ битирувчилари орасида мамлакатимиз илм-фани дарғалари, давлат ва жамоат арбоблари борлигини фахр билан тилга олинди.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғош Шомуратов ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди ва педагог ходимларни ёш авлод таълим-тарбиясига масъулият билан ёндошган ҳолда, яратилаётган шароитларга муносиб равишда фаолият олиб боришга чақирди.

Шундан сўнг, мактаб биносини бунёд этган “Sanjar Diyor building” МЧЖ раҳбарияти томонидан мактаб директори Нилуфар Давлетовага янги бинонинг рамзий калити тантанали равишда топширилди.

Тадбир иштирокчилари мактаб биносида яратилган шарт-шароитлар, хусусан, мактаб инфратузилмаси, фанлар бўйича махсус жиҳозланган хоналар билан яқиндан танишдилар.

Шу куннинг ўзида ўқувчилар ўз устозлари раҳбарлигида шинам ва ёруғ, замонавий шароитларга эга синф хоналарида ўқув машғулотларини бошлаб юбордилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026