12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:15
Жамият 👁 431

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚУРИЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚУРИЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган уй-жойлар ва бошқа турдаги кўчмас мулк объектлари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш, уларнинг ортиқча оворагарчилик ва ташвишларсиз ўз мулкларига эгалик қилишларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Амударё туманида ҳам хатлов йўли билан техник инвентаризация ишлари олиб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 21 июнда маъқулланган ҳамда жорий йил 5 августда Президент томонидан имзоланган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида режавий жадвал ишлаб чиқилган бўлиб, Амударё тумани ҳудудида жами 45 минг 617та кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш режалаштирилган. Хатлов натижаларига кўра ушбу қонуннинг таъсир доирасига тушувчи, ҳужжати бўлмаган ер участкалари ва уларга қурилган иморатларга нисбатан жисмоний ва юридик шахсларнинг эгалик ҳуқуқларини 2028 йилнинг 1 январь санасигача эътироф этиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 8 ноябрь санасидан бошлаб Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудида ҳам хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудида хатлов йўли билан техник инвентаризациядан ўтказилиши белгиланган 721та кўчмас мулк объектларидан ҳозирги кунгача 607таси тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Жараённи ишончли ва шаффоф тарзда амалга ошириш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани филиали томонидан 18 нафар юқори малакали кадастр хизмати муҳандислари жалб қилинган. Белгиланган режавий жадвалга кўра, фуқаролар ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда бунёд этилган турли кўринишдаги бино ва иншоотлар ҳужжатлари ўрганилиб, техник инвентаризациядан ўтказилаётгани, қолаверса, ҳужжати бўлмаган ер участкалари ва уларга қурилган биноларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши кутилаётганидан маҳалла аҳли мамнун.

Қонун асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Республика ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартибини белгилайди. Қонун бундан ташқари яна 7та ҳолатга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, хатлов жараёнида соҳа мутахассислари ердан мақсадли фойдаланиш бўйича мамлакатимизда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва давлат кадастрлари палатасининг вазифалари бўйича аҳолига кенг тушунча ва маълумотлар ҳам тақдим этишмоқда. Хусусан, ердан мақсадли фойдаланиш устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши, бунда ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ер Кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш бўйича Кадастр агентлиги органлари томонидан судга мурожаат қилиниши, мақсадсиз фойдаланилаётган ерлар суд тартибида олиб қўйилиши, ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиш – тегишли тартибда жарима ёки маълум муддатга озодликни чеклашдек жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг кўчмас мулк бунёд этишда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишларини таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқий маданиятини оширишдир.      

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026